Навоий шаҳридаги "Ширин" маданият саройи репертуари

апрел 04, 2015   - 0 +
Жорий йилда  "Навоийазот” акциядорлик жамиятига қарашли "Ширин” маданият саройи ташкил этилганига 25 йил тўлади.Шу муносабат билан маданият саройидаги мавжуд жамоалар ўз ҳисобот концертлари ва кўргазмаларини тайёрламоқдалар.
Жумладан, Ором Ғоибова ва Нигора Тоғаевалар раҳбарлигидаги  "Истиқлол” халқ рақс ансамбли ва "Дўстлик” болалар намунали жамоалари май ойининг  16 куни соат 18-00да, Жадира Турганбаева раҳбарлигидаги  "Гармония” намунали рақс  жамоаси 22 май куни соат 18-00да, Юсуф Иззатуллаев ва Йигитали Турдиевлар раҳбарлигидаги "Сардор” эстрада гуруҳи ҳамда "Йигитлар” карнай-сурнайчилар гуруҳи 23 май куни соат 18-00 да, Шомурод Бекназаров раҳбарлигидаги "Ёш томошабинар” театри 1 июн куни 
соат 18-00да ўз ҳисобот концертларини намойиш этсалар, 1 июнь куни  Мартин Антонян раҳбарлигидаги амалий санъат студияси "Болалар куни”га бағишланган кўргазмаларини намойиш этадилар.
"Ширин” маданият саройи ташкил этилганига бу йил 25 йил тўлиши муносабати билан бўлиб ўтадиган гала-концерт эса  5 июнь куни Навоий шаҳридаги "Амфитеатр” биносида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Унда республикамизнинг таниқли санъаткорлари ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера