Октов удумлари

апрел 05, 2013   - 0 +

Октов удумлариНурота тог тизмасига кирувчи Октов ва Коратов оралигида юзлаб мафтункор гушалар бор. Бу ердаги ахолининг яшаш тарзи, анъана ва маросимлари бир-бирига жуда ухшаш. Нурота - Самарканд катта автомобиль йули ёкасида жойлашган Янгибино, Чуя, Окмачит, Жуш, Коратош,Ковунчи каби унлаб кишлокларнинг узига хос, ажойиб удумлари халкнинг турмуш турзига сингиб кетган. Муъжаз Коратош кишлогининг аждодлардан - авлодларга мерос булиб келаётган айрим кухна Навруз удумлари тугрисида хикоя киламиз.

 

Арик хашари

Хар йили эрта кукламда, март, апрель ойининг бошларида кишлокликлар арик хашарларини уюштиради. Шу куни хар бир оиладан бир киши кулига кетмон олиб, белбогига битта нонни тутиб, токка караб йул олади.

Улар Октовдаги Учкул, Окшалдир, Уртаюрак дараларининг арикларини тозалаб, кучат экишади. Кизгин мехнатдан сунг белбогидаги нонни тог сувига буктириб ейишнинг гашти хам, завки хам узгача булади. Шундан сунг тог ён багридаги катта ховузда хашар уюштирилади. Бу ховуздан икки кишлок ахли сув ичада. Ховуз хашарига нуроний отахонлар бош булиб, барчани хайрли ишга жалб этади.

 

Йил боши

Кургоннинг кибла томонида мачит жойлашган. Бу мукаддас кадамжода Куктунли- хожа Нуриддин ота кабри бор. Тарихий маълумотларга кура, бир пайтлар Боборахим Машраб хам Коратошга келган экан. Бу хакда эл огзида турли ривоятлар юради. Кексаларнинг айтишича, Куктунли отанинг кабирларидаги тупрокдан бир чимдим олиб сувга аралаштириб ичилса, кук йуталга йуликкан киши согайиб кетар экан.

Хуллас, хар йили куклам кунларида ушбу матчит олдида бутун кишлок ахли йигилади. Хамма уйидан энг сара таомларни тайёрлаб чикади. Кук сомса, ялпиз чувара, паловхонтура, гилминди, гужа, аччикош, ширгуруч ва бошка тансик бахор таомлари... Йилнинг бошланиши билан барча одамлар бир-бирини табриклайди. Оксоколлар дуо килади. Болалар давра куриб, солим тикиб, кураш тушишади. Йил боши якунида "чупон сайлар" деган кичик маросим булади.

 Унда катнаша олмаётган беморларни шу куни ширинликлар олиб, куриб келиш одат тусини олган. Кишлок ахли ЙИл бошига деб сумалак пиширади.

 

"Дарвешона" удуми

Бахор келиб, дехкончилик ишлари бошланиши билан кишлок оксоколлари бир жойга йигилиб, "Дарвешона" килиш керак, дейишади. Кушни Уразмант, Эжгант, Тозгора, Шурча каби кишлокларга хам кучкор олиб, "Дарвешона" килинглар, ёмгир ёгади, дея хабар юборади.

Кишлокнинг икки-уч йигитлари уйма-уй кириб чикиб, хар бир хонадонгатадбир утказиладиган жой ва кунини айтади. Йигилган пулга бозордан семиз кучкор олинади. Аёллар уйларидан бахор таомларини тайёрлаб, олиб келишади. "Ёмгир ёгсин" дея илтижо килиб, Куръон тиловат килинади. Сунгра "Дарвешона"га аталган жонлик курбон килинади. Бу хам халкимизнинг бу йилги хосил мул булиши учун "ёмгир чакириш" маросимининг бир куринишидир.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера