Учтут мўъжизаси

апрел 20, 2013   - 0 +

Учтут  мўъжизасиГап Қоратоғ ёнбағридаги бу сўлим қишлоқ яқинидаги  Учтут чақмоқтош конлари ҳақида бормоқда. 1958 йилнинг кузида бир гуруҳ олимларимиз, жумладан археологик олим Х.М.Мухамедов воҳамиздаги "Кампирак девор” қолдиқларини ўрганаётган пайтида ушбу ҳудудда чақмоқтошдан ясалган ибтидоий қуролларнинг ер юзасида кўриниб қолган  қолдиқларига дуч келган. Шундан бери бу Учтут тош устахонаси номи билан нодир археологик ёдгорлик сифатида ўрганилади. 

Олимларимиз фикрича Мустье- қадимги тош даврида аждодларимиз гала-гала бўлиб яшаган ва ҳайвонларни овлашда, рўзғор ва хўжалик юритишда чақмоқтошлардан ясалган турли қуроллардан фойдаланишган.       
Даврлар ўтиши билан қабилаларда ҳаёт ривожланиб турли қуроллар ясаш учун хом ашё топиш зарурати пайдо бўлган ва зукко аждодларимиз чақмоқ тошни кашф этишган.   
Тоғ ёнбағридан, кейинчалик остки қатламлардан шахта усулида  чақмоқтош кавлаб олиниб, улардан кескир тош қуроллар ясашган. 
Ўзбекистон миллий энциклопедиясида бу ер ҳақида қуйидаги сатрлар бор: 
  "Учтут чақмоқтош кони-учи торайиб борувчи ўра шаклида: эни 96-110 сантиметрдан 4,5-6 метргача, чуқурлиги 5,5-6 метргачадир. Тоғ жинслари қатлами бошлангач, 1-2 метр қолганда, конлар энига 3,4 метргача кирилиб, кенгайиб борган. Учтут чақмоқтош конлари деворларида сақланиб қолган қурол излари шахталар қандай қуроллар ёрдамида қазилганлигини аниқлашга имкон беради."
Учтут чақмоқтош конларининг умумий майдони 8 минг квадрат метр бўлиб, шундан 1 минг квадрат метри жойи ўрганилган. Конлар тупроқ қатламидан буғу курак суяги, ёғоч қуролларнинг излари, шахталар ичида эса учи силлиқланиб кетган ҳайвон шохлари топилган. Одамлар чақмоқтошларни тош қуроллар билан кавлаб, тоғ жинсидан ажратиб, сўнгра оғир вазндаги қайроқ тош билан уриб, бир неча бўлакларга бўлиб олганлар. 
Учтут  мўъжизасиНам тортган чақмоқтошлар мўртроқ бўлиб, қурол-яроғ ясаш осонроқ бўлган. Улар кон яқинидаги чақмоқтошлардан қуроллар ясаб, ибтидоий устахоналарни  вужудга келтирганлар. 
Учтут устахонасида ер сатҳида очиқ ҳолда ётган 844 та чақмоқтош қуроллар топилган, шулардан 26 тасини мукаммал қуроллар ҳисобланган нукласлар, тарошланган ва найсимон қуроллар ташкил этади. Ҳозиргача Учтут чақмоқтош конидан 35 хил тош ва ҳайвон шоҳидан ясалган қуроллар топилган. Булар қадимги одамларнинг кондан узоқ муддат хом-ашё манбаи сифатида фойдаланиб келганини кўрсатиб турибди”. 
Бугунги кунда мазкур ҳудуддаги конлар устуни тупроқ ва ўсимликлар қоплаган. Учтутнинг шимолий тарафидаги Хонтахти, Тошқўтан, Майдонхон ва шимолий шарқидаги Чақмоқтепа деб номланадиган тоғ олди тепаликларида ҳозир ҳам чақмоқтошларнинг майда бўлаклари сочилиб ётибди. Учтутнинг фидоий инсонларидан бири Ҳамид Хотамов чақмоқтош бўлакларини бир-бирига уриб ундан учқун чиқишини кўрсатди. Буни қарангки қадимда авлодларимиз ҳали гургут кашф этилмасдан бурун чақмоқтошлардан олов ёқиш учун ҳам унумли фойдаланишган. Ҳатто уруш даврларида ҳам ҳар қандай оби-ҳавода ивимай, эримай асқотгани учун аскарлар тўрхалтасида чақмоқтош ҳам бўлган экан.  
Учтут тош устахонаси юртимиздаги нодир археологик ёдгорликлардан бири, зероки ҳудудимизда қадимги кончилик изларининг  топилиши бу заминда бундан 5-7 минг йил муқаддам Ўзбекистонда хусусан вилоятимизда илк бор тоғ-кон саноатига асос олинганлигидан гувоҳлик беради.
Энди икки оғиз сўз Учтут ҳақида. Бу қишлоқ номининг келиб чиқиши эски йўл бўйидаги учта забардаст тут дарахти билан боғлиқ. Бир пайтлар Буюк ипак йўлининг бир тармоғи ҳисобланган қадимги йўлдан ўтаётган Бухоро султонлари авлодидан бўлган Зиннат биби исмли она шу учта тутни қурдирган экан. Ривоят этишларича Зиннат бибининг гўзал қизи сафардан келаётганда бирдан касал бўлиб, шу жойда вафот этган. Йўл бўйида уни дафн этиб сўнгра онаси шу ерга Бухородан учта тут ниҳоли олиб келиб ўтқазган ва шундан қишлоққа асос солинган деган халқона фикр бор. (Али Имомов ҳикояси). 
Ҳозирда ҳам бу улкан тутлар энига ва бўйига бўй чўзиб ўсмоқда. Гўё ҳассасига суянган мўйсафетдек, бароқ соқолини силаётган бободек қўр тўкиб турибди- "Бу тутлар қишлоғимиз фахри, боболаримизнинг айтишича уларнинг ёши 1,5 минг йилга боради. 
Ўзингизни беҳол сезсангиз, қисилсангиз бу ерга келиб бир оз ўтирсангиз бу  кекса  залворли  тутлардан қувват оласиз. Шу  сабабли  кўпчилик  бу  ерга  зиёратга келади, орзу умидлари ушалишини ният қилиб тут шоҳларига ип боғлайди ”, дейди ихлос билан Хамид домла. 
Юртимиз   замини тарихий    ва табиий ёдгорликларга бой. Унинг ҳар  бир қаричи    биз   учун   кўзга   тўтиё.  Юқорида биз тилга олган бу икки жой ҳам тегишли тартибда муҳофазага  олиниб, келажак авлодлар учун асраб авайлаш керак бўлса жаҳонга кўз-кўз  қиладиган сайёҳлар қўналғасига айлантирилиши лозим.      

Халилов Шухрат- Ўлкашунос

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера