Навоийдаги энг обод ва осойишта маҳалла

март 04, 2015   - 0 +

Навоий шаҳридаги "Ҳумо” маҳалласи ҳудудида 5528 нафар аҳоли 1761 та оилада истиқомат қилади.  32 та хизмат кўрсатувчи нуқталар мавжуд. Бу маҳаллада амалга оширилган ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашга, тинчлик ва осойишталикни таъминлашга қаратилган  чора-тадбирларимиз ўз самарасини кўрсатяпти.   Буни   бир - икки йил аввал маҳаллада  42 та жиноятчилик қайд этилган бўлса,  бугунги кунда бу рақам  3 тани ташкил этмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликдаги фаолият ҳам ўз натижасини бермоқда. 2013 йилда бу маҳалла "Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда сидқидилдан ёндашганлиги учун” Навоий шаҳар ички ишлар бўлимининг "Фахрий ёрлиғи”га сазовор бўлган бўлса,  2014 йил якунлари бўйича эса "Энг обод ва осойишта маҳалла” номинацияси ғолиблигини қўлга киритди.
 Жорий йилда у ҳомийлар кўмагида  шу ҳудудда  яшовчи  ишсизларни иш билан банд қилиш мақсадида маҳаллада "Машҳура-Ленд” тикув цехи ишга туширилишига эришилиб, 20 та янги иш ўрни яратилди. Болалар майдончалари таъмирланиб, кўп қаватли уйлар олдига скамейкалар ўрнатилди.
 "Кексаларни эъзозлаш  йили” Давлат дастури доирасида маҳалламизда яшовчи ҳар бир  кекса отахону онахонлар  ҳолидан хабар олиш учун масъулларни белгилаганмиз. Барча  ёлғиз кексаларга доимий равишда ҳомийлар ва шаҳар ижтимоий таъминот бўлими кўмагида моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда, -дейди "Хумо” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр Раҳмонов. Маҳалламизда 8 та жамоатчилик комиссиялари иши йўлга қўйилган. 
Оила тинчлиги- маҳалла тинчлиги, демак маҳалла тинч-юрт тинч деган ақидага амал қилиб, маҳалла оқсоқоллари, маслаҳатчилар, кўпни кўрган  фаоллар билан биргаликда  тушунтириш ишларининг олиб борилиши, уларга маънавий кўмак берилиши натижасида ҳудуддаги 15 та оила ажримларининг олдини олишга эришдик. Нотинч оилаларнинг тинчлиги, осойишталиги таъминланмоқда. Ҳақиқатан ҳам бугун маҳалланинг нуфузи юқори даражага кўтарилди. Биз қураётган демократик жамиятда маҳалла- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқаришнинг миллий модели, бевосита демократия институти сифатида тан олинди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера