Косим Шайх Азизон
Марказий Осиё тарихида алоҳида мавқега эга бўлган даврлардан бири – бу шайбонийлар ҳукмронлиги давридир. Бу давр бир аср давом этиб, шу давр тарихида чуқур из қолдирган шайбонийзодалардан бири - Абдуллахон бинни Искандархон бинни Жонибекхондир.
У 1534 йилда Кармана яқинидаги Офаринкентда (ҳозирги Хатирчи тумани атрофида) туғилиб, ҳаётининг кўп қисми Кармана билан боғлиқдир. Абдуллахон ва унинг отаси Искандархон даврида Бухоро хонлиги, жумладан, унинг ажралмас қисми бўлган Кармана ҳам ривожланган, обод мавзелардан бирига айланган. ХVI асрнинг иккинчи ярмида Бухоро пойтахтга айланиб, гуллаб-яшнашида мамлакат ҳукмдори Абдуллахоннинг хизматлари салмоқли бўлган бўлса, забардаст ҳукмдорнинг харбий-сиёсий муваффақиятларида эса Карманалик машҳур суфий ҳазрат қутб ул-авлиё Қосим Шайх Азизоннинг ҳиссаси беқиёсдир.

17 ёшли Абдуллахон шу мураккаб вазиятда ўзини қўллаб-қувватлаш ва кўмак беришини сўраб Қосим Шайхга мурожаат қилади. Шайх уни дуо қилиб, кўп пайт мудофаада туришни маслаҳат беради. Шундай юришлардан бири - Кармана қўрғони учун бўлган 12 кунлик жанглардан сўнг Абдуллахон душман билан тинчлик сулҳи тузади ва қон тўкилишининг олдини олиб кўп кишини ўлимдан асраб қолади. Бу бевосита Қосим Шайх Азизон маслаҳати билан бўлади. ХVI асрнинг иккинчи ярмида Абдуллахон тасарруфидаги Шаҳрисабзга Туркистон ҳокими Бобосултон даъвогарлик қилганда, маълум ҳарбий-сиёсий вазиятни ҳисобга олиб ва ортиқча қон тўкилишининг олдини олишга уриниб, Қосим Шайх Азизон уни даъвогарга вақтинча бўлсада, топширишни хонга маслаҳат беради ва бу маслахат ҳам амалга ошади.

Абдуллахон Қосим Шайхга атаб қурдирган мақбара тошлари ҳам чор мустамлакачилари томонидан ташиб кетилган. Қосим Шайх мақбараси ёнидаги зиёратхона ичида, меҳроб ёнида катта кўк тош (оникис) бўлиб, одамлар унга сиғинганлар. Бу тош ҳам Ленинградга олиб кетилган. Қосим Шайх тўғрисидаги маълумотлар асрлардан асрларга кўчиб, бизнинг давримизгача етиб келди. Шайх тўғрисидаги маълумотлар Хофиз Таниш ал-Бухорийнинг «Абдулланома» («Шарафномайи шоҳий»), Ҳасан-хужа Нисорийнинг «Музаккири аҳбоб», Хазрат Олим Шайх Азизоннинг «Маъмаот мин нафақат ул қудс», Муҳаммад Тоҳир Эшон Хоразмийнинг «Тазкират ул-авлиё» («Тазкираи Тоҳир Эшон»), Сайид Муҳаммад Носириддиннинг «Туҳфат аз-зоирин» асарларида учрайди. Мухаммад Тоҳир Эшон «Тазкира»си Қосим Шайх тўғрисида қимматли маълумотларни берибгина қолмай, шайх маънавий силсиласи давомчилари, яъни халифалари ҳақида ҳам сўз юритади. Ушбу меъморчилик мажмуига Қосим Шайх ҳонақоси, даҳма зиёратхона ва Бухоро Амири Абдуллахон қабри киради. Абдуллахон даврида бунёд этилган Қосим Шайх хонақосининг шарқий томонида Қосим Шайх сағанаси бор. Сағана ўрни тахминан 5-6 метр атрофида бўлиб пишиқ ғишт билан терилиб чиқилган, баландлиги 1,5 - 2 метр. Динга қарши кураш таъсирида сағана чўкиб, хароба ҳолига келтирилган, бироқ Қуръони Карим оятлари ёзилган мармартош бўлаклари ҳозиргача сақланган. Ҳонақоҳ тахминан 15-20 йил ичида қуруб битказилган. Ҳонақоҳ уч томонининг ташқи кўриниши кунгурадор қилиб безатилган қурилмадан ясалган. Ҳонақоҳ катта гумбазли масжид ҳамда ўнта бир - бирига туташ бўлган ҳужралар ва айвондан иборат. Ҳонақоҳ гумбазининг баландлиги 14 метрдан иборат.
Қосим Шайх ҳонақосининг шарқий томонида Қосим Шайх сағанаси бор. Сағана мармар тошлар билан ва "Абдуллахон ғишти" деб аталувчи тошлар билан терилиб чиқилиб айрим жойлари Қуръони Карим оятлари билан ёзилган мармар тошлар билан қопланган. Ҳозир бу тошларнинг баъзилари сақланиб қолган. 1910-1911 йилларда Бухоро амири Олимхон отаси Амир Абдулахатхоннинг қабрини Қосим Шайх даҳмаси ёнига унга монанд қилиб қурдирган. Иккинчи ҳонақоҳ Қосим Шайх ҳонақоҳидан 300 йил кейинроқ қурилган бўлсада яхлит бир-бирига монанд улкан бир ёдгорлик мажмуаси ташкил қилинган.





Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Другие материалы про Навои
Ҳамкорликка чорлаймиз!
- Новости Навои
Чорвачилик янада ривожланади
- Новости Навои
Навоийда "Камолот кубоги" шаҳар босқичи ўтди
- Новости Навои
Шоҳбоз жаҳон чемпиони бўлди
- Новости Навои
Навоийга келишга 10 сабаб...
- Новости Навои
Муҳаббат куйчиси Дилдоранинг хайрия концерти бўлди
- Новости Навои
«Навоий АУИЧК» МЧЖ ҳайдовчилик курсларига таклиф этади
- Новости Навои
Навоийлик фуқаролар диққатига!
- Новости Навои
Навоий вилоят ҳокимлиги йиғилишида ОИТС масаласи
- Новости Навои
АҲОЛИ ХАВФСИЗЛИГИ ЙЎЛИДА
- Новости Навои
Ишга таклиф этамиз!
- Новости Навои