Навосоз элининг навобахш булбули

февраль 12, 2012   - 0 +
Навосоз элининг навобахш булбули"Навосоз элининг навобахш булбули” номли адабий – бадийи тадбири "Навойи Машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш корхонасига қарашли "Металлург” профилакторийсида 8-февралда бўлиб ўтди.
Даҳоларнинг даҳоси, буюкларнинг буюги, улуғларнинг улуғи бўлган бобокалонимиз шоир мир Алишер Навойи таваллудининг 571- йиллига бағишланган тадбирда "Афсона” бадий ҳаваскорлик жамоаси ҳамда дам олувчилар билан ҳамкорлигида бўлиб ўтди.
Навосоз элининг навобахш булбулиТадбир бобокалонимиз мир Алишер Навойининг туғилишидан бошлаб унинг болалик даврида устоз Мавлоно Лутфийга айтган илк ғазали, ўша даврда шох бўлган Шохрух мирзо билан суҳбати, тоғаси Муҳаммад Али билан боғ сайрида қилган суҳбати , Алишер ва Гули моналоглари ижро этилди. Ушбу тадбирда дам олувчилардан Алишернинг отаси Ғиёсиддин кичкина ролида Тошпулатов Баҳриддин, Алишер ролида Отақулов Отаёр , шох Шоҳрух мирзо ролида Худояров Олим, Гули ролида Аслонова Муқаддас, мунажжим ролида Буранов Илҳом, домло Фазҳиддин ролида Абулов Суръат, хазинабон ролида Мавлонов Саид ва энг кичкинтой қатнашчимиз Маманова Дилдорахонлар ижросида бўлиб ўтган ажойиб тадбир дам олувчиларнинг олқишига сазовор бўлди.
Ҳар бир тингловчи ўзига маънавий ҳордик чиқарди, десак мубоғола бўлмайди.
"Наво” номи безатибди номингизни 
Булбул кучайтирди илҳомингизни
Бугун байрам қўлимизда китобингиз
Қувончимиз чексиз ўқиб инъомингизни.
Руҳингиз кезган боғни биз этурмиз зиёрат
Ниятимиз эзгудир мустажаб бўлса шояд
Имон шуримизни тагри ўзи ҳидоят
Сиз қалбимиз тўридан топдингиз катта ҳурмат.
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера