Зарафшон шахар «Соглом авлод учун» Халкаро хайрия жамгармаси

июль 23, 2012   - 0 +
Зарафшон  шахар  «Соглом  авлод  учун»  Халкаро  хайрия  жамгармаси Зарафшон шахар «Соглом авлод учун» Халкаро хайрия жамгармаси директори Салим Ортиков билан сухбат. Хар кандай жамият ва миллатнинг суянчи , таянчи еш авлоддир. Юртнинг камоли, элнинг бахти фарзандларнинг маънавий ва жисмоний баркамоллигига боглик. Шу боисдан уз келажагини, эртанги кунини уйлайдиган давлат, жамият еш авлодни соглом ва баркамол, дунеда хеч кимдан кам булмаган инсонлар этиб тарбиялашни узининг асосий вазифаси деб билади. Мустакилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб, соглом ва баркамол авлодни вояга етказиш умуммиллий масалага айланди. Утган йиллар мобайнида бу борада кенг камровли ишлар амалга оширилди. Буни биргина Зарафшон шахар «Соглом авлод учун» Халкаро хайрия жамгармаси булимии мисолида хам куришимиз мумкин. Бу булим шахримизда еш авлодни куллаб кувватлаш, уларга хар томонлама ердам бериш борасида салмокли ишларни амалга ошириб келмокда. У утган йиллар мобайнида мехр ва саховат масканига айланди. Жамгарма томонидан амалга оширилган ишлар хусусида унинг директори С. Ортиков билан сухбатлашдик. 
– Салим Ортикович жорий йилнинг ярим йиллигида жамгарма кандай ишларни амалга оширди. Шу хакда тухталсангиз. 
- «Соглом авлод учун» Халкаро хайрия жамгармаси Зарафшон шахар булими 1996 йилдан буен фаолият курсатаетган булиб, 16 ешгача булган ешларни жисмонан ва рухан соглом фарзанд булиб етишишга ундовчи ташкилот булиб колмай , ногирон, ижтимоий химояга мухтож болаларни, дори – дармон, кийим – кечак, озик – овкат билан таъминлаб , керак булганда чет элларга даволанишга юбориш билан шугулланиб келмокда. Жорий ярим йилликда хам анча ишлар амалга оширилди. 2010 йил 12 ноябрда Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси ва Сенатининг кушма мажлисида кабул килинган «Мамлакатимизда демократик ислохатларни янада чукурлаштириш ва фукаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» хамда хурматли Президентимизнинг Карорларида белгиланган вазифалардан келиб чиккан холда шахримизда оналик ва болаликни мухофаза килиш, фарзандлар саломатлигини мустахкамлаш сохасида бир канча хайрли тадбирларни ташкил этдик. Шахримиздаги болалар богчаларида, мактабларда, укув  юртларида, махаллаларда, спорт клубларида, хотин – кизлар кумитаси, «Камолот» ЕИХ, Болалар спортини ривожлантириш жамгармаси шахар булимлари  билан хамкорликда утказилаетган тадбирларда хам амалий, хам моддий ердам курсатиб келмокдамиз. «Шункорлар» харбий спорт уйини, «Кувнок стартлар» мусобокаси, «Камолот маликаси» , «Барчиной издошлари», «Хоким кубоги» спорт мусобокаси, «Хает учун югуриш» марафони, «Зарафшонлик ешлар – одам савдосига карши» Форуми, «Аеллар спорт фестивали», махаллалардаги усмир ешлар уртасида утказилаетган шахмат – шашка, футбол, кизлар уртасида бадиий гимнастика спорт мусобокалари шулар жумласидандир. Бундай тадбирларда иштирок этган иктидорли, истеъдодли, интилувчан укувчи ешларни муносиб такдирлашга харакат киламиз. Умуман айтадиган булсак, ярим йилликда 67 та тадбир утказилиб, 2639 та ногирон, кам таъминланган оила болаларига, хамда аъло бахоларда укийдиган иктидорли, спортчи фаол ешларга жамгарма томонидан ердам курсатилди.Зеро, хар кандай рагбат инсонни ташаббускорликка ундайди. Ешларимизнинг орзу – интилишларини куллаб кувватласак бу уларнинг гайратига-гайрат, шижоатига шижоат кушади. 
Зарафшон  шахар  «Соглом  авлод  учун»  Халкаро  хайрия  жамгармаси _ Ижтимоий химоя мустахкам карор топган жамиятда баркарорлик ва фаровонлик булади. Президентимиз рахномолигида олиб борилаетган ислохатлар замирида хам инсон ва унинг манфаатларига устивор вазифа деб карашдек эзгулик мужассам. Жамгарма томонидан бу борада олиб борилаетган ишлар хусусида тухталсангиз… 
- Биз ижтимоий химояга мухтож ахоли катламига алохида эътибор каратамиз. Чунки улар бошкалардан кура купрок гамхурлик ва химояга мухтож булишади. Шахарда утказиладиган оммавий тадбирлар, жумладан «Навруз», «Хотира ва кадрлаш куни», «Халкаро болаларни химоя килиш куни», Хайит байрамлари олдидан кариялар, елгиз, бокувчисини йукотган инсонлар, химояга мухтож болаларга мурувват совгалари улашамиз. Шахримиздаги «Шодлик» мехрибонлик уйи, «Умид» ногиронлар ва ижтимоий химояга мухтожлар клубига хам маънавий ва моддий кумак бериб келмокдамиз. Шифохоналарда хавли ва юкумли касалликлар буйича руйхатда турган болаларга хам бирор ердам курсатишга харакат киламиз. Ярим йилликда 14 та бемор болаларни ва кекса карияларни Республикамизнинг турли касалхоналарига муолижа ва даволанишга юбордик. Хурматли юртбошимиз томонидан ташкил этилган «Саломатлик» поездини муносиб кутиб олиб, ахолининг бундай катламига гамхурлик курсатдик. Шифохоналарда байрам кунлари уйига боролмай даволанаетган болаларга хар байрамда мурувват ердамлари курсатилади. Бу каби мисолларни куплаб келтириш мумкин. Бундай эзгу ишлар замирида ахолини ижтимоий химоялаш, уларни моддий ва маънавий куллаб - кувватлаш масалалари етибди. 
Зарафшон  шахар  «Соглом  авлод  учун»  Халкаро  хайрия  жамгармаси – Барча амалга оширилаетган ишлар иктисодий ахволдан келиб чикиб килинади. Жамгарма иктисодий масалаларни кандай хал килади. Хомийлик ишларини амалга оширишда маблаг кердан олинади. 
- Нодавлат ташкилотларни куллаб кувватлаш буйича шахримиз хокими, Сенатор И. Н. Эшмирзаевнинг хизмати катта.Шахардаги купчилик ташкилотлар, муассасалар жамгармамизга хар ойида моддий ердам курсатиб турадилар. Булар Марказий кон бошкармаси, Зарафшон курилиш бошкармаси , мактаблар , укув юртлари, тиббиет ходимлари, хамда тадбиркорларимиз алохида эътирофга муносиб. 2012 йил «Мустахкам оила йили» да тадбиркорларимиз билан  хамкорликни йулга куйганмиз. Тадбиркор бойиса – юрт бойийди, дейишади. Улар жамгармамиз билан бирга халкимизга гамхурлик, мехрибонлик курсатишса, савоб иш булади. Эл саломатлиги, бахт –саодати учун жон куйдираетган хомий ташкилотлар, тадбиркорлар хам оз эмас, албатта. Шахримиздаги «Сорус – Зарафшон» хусусий корхонаси 1 – июнь «Халкаро болаларни химоя килиш куни» да 180 та ногирон, кам таъминланган, хамда иктидорли ва спорт буйича Республика, вилоят боскичларида катнашган болаларга бир кунлик аттракционда бепул хизмат курсатиб, музкаймок ва ичимлик шарбатлари билан болаларга дам олиш имконияти яратиб берилди. Бу каби мисолларни куплаб келтириш мумкин. Ана шундай саховатпеша тадбиркорларимиз сафи янада кенгайишини истардим.
Зарафшон  шахар  «Соглом  авлод  учун»  Халкаро  хайрия  жамгармаси - Салим Ортикович барчамиз учун кутлуг айем - Мустакиллигимизнинг 21 йиллигини каршилаш арафасида турибмиз. Хар ким туйга борса кандайдир совга билан боради…. 
Бугун амалга оширилаетган ишларимизнинг барчаси Мустакиллигимизнинг 21 йиллигига каратилган. Утган йилги курсатгичларимиз юкори булганлиги сабабли Япониядан 82000 А К Ш доллари микдорида грант олдик. Унда болалар ва аелларимиз учун турли согломлаштириш анжомлари ва жихозлари мавжуд булиб, кутлуг байрам арафасида куп тармокли поликлинкамизга фойдаланишга топширилади. Фарзандларимизни жисмонан ва маънан соглом этиб тарбиялаш, уларнинг Президентимиз таъбири билан айтганда бизданда аклли, билимли, зукко ва албатта бахтли булишлари учун замин хозирлашга  бел боглаганмиз. Бу эзгу ишлар Мустакиллигимизнинг 21 йиллигига муносиб тухфа булишига аминмиз 

У з Д Ж Т У, Халкаро журналистика факултети талабаси Латофат Ортикова сухбатлашди. 
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера