Поздравление хокима г.Навои

декабрь 27, 2012   - 0 +

Поздравление хокима г.Навои"Пусть будет в нашей стране благополучие, а в сердцах - благодеяние!",  - с такими словами начал свое поздравление горожан хоким города Навои Б.И.Жураев, в связи с  наступлением новогодних праздников. Предоставляем официальный текст поздравления на государственном языке - узбекском:   

ЮРТИМИЗДА ТИНЧЛИК, ҚАЛБИМИЗДА ЭЗГУЛИК БЎЛСИН!

Навоий шахар хокими Б. И. Жўраевнинг 
шаҳримиз ахлига Янги йил байрам
ТАБРИГИ

 

   Азиз ва кадрли навоийликлар!
   Ҳурматли шаҳримиз мехмонлари!
Унутилмас дамларда Мустақил Ўзбекистон узра кириб келаётган янги 2013 йил муносабати билан юртимизда яшовчи ҳар бир инсон қалбида ўзгача ғурур ва ифтихор туйғулари жўш урмоқда. Зеро, халқимиз азал азалдан қутлуғ кунларни ана шундай кўтаринки кайфият, яратувчанлик билан қаршилаган. Мустақиллик шарофати билан миллатимиз, халқимиз шаъни, қадр-қиммати, ғурур-ифтихори, маънавияти ва миллий қадриятлари қайта тикланди. Тарихини билмаган, ўзлигини англамаган халқнинг келажаги йўқ. Шу боис мустақиллигимизни кўз қорачиғидай асраш, мустаҳкамлаш, Ватанга садоқат сингари муқаддас тушунчаларни ёшларимиз онгига чуқур сингдириш даркор. Ўлкамизга ташриф буюраётган "Обод турмуш йили”да Сизларга ўзимнинг энг эзгу, самимий тилакларимни, ҳурматимни билдириш билан бирга ўтаёган йилимизни ҳар бир соҳада муваффақиятли якунланишида муносиб ҳиссангиз борлигини алоҳида эътироф этмоқчиман.
Шукуҳли ва ҳаяжонли дақиқаларда ҳар биримиз якунига етаётган йилда бошимиздан кечирган, бир-бирини такрорламас кунларни беихтиёр хаёлимиздан, кўз ўнгимиздан ўтказиб сарҳисоб қиламиз.

Йил давомида босиб ўтган ҳаёт қувончлари, орзу ва умидларимиз самараси бўлмиш эришган натижалардан иборат даврни ижобий баҳолаб, ўтаётган ҳар бир кунимиз тинч-тотувлигига яна бир бор шукрона айтамиз.
"Мустаҳкам оила” йили деб эътироф этилган - хайрлашаётган йилимиз чин маънода ҳар бир инсон қалбига алоҳида унутилмас дақиқаларни ҳадя этди десак, муболаға бўлмайди. Кўп миллат вакиллари истиқомат қилаётган бу мўъжазгина шаҳарда халқимиз фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришлари учун давлатимиз томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди. Ёш оилаларга қуриб фойдаланишга топширилган кўп қаватли бинолар, қишлоқ жойларида кўркамлик билан қад кўтарган намунавий коттеж уйлар, уларга ажратилаётган банкнинг имтиёзли кредитлари амалга оширилган ишларнинг муҳим томонларидан биридир. Ёшларимизнинг, аҳил оилаларнинг хурсандчилигига аъло кайфият улашган бундай уйларда сон-саноқсиз ҳовли тўйлари бўлиб ўтди. 

Кириб келаётган 2013 йил ҳам бунданда яхши кўрсаткичларга эришиш учун асос бўла олади. Зеро, ободлик билан бошланган ҳар қандай эзгу, савоб ишлар натижаси хайрли тугайди. 

Янги йилни кутиб олиш учун ширин ва ёқимли ташвишлар билан тараддуд кўраётган азиз ҳамшаҳарлар!
Янги йил барчамизга бахт-соадат, тинчлик-осудалик ва файзу барака олиб келсин. "Обод турмуш йили” сифатида келаётган йилимизда обод хонадонлар сони кўпайиб, соғлом ворисларимиз дунёга келишсин.

Мана шу айём олдидан барча самимий тилаклар ижобат бўлсин!

Хаммамизга Янги йил кутлуг бўлсин!

@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера