Ватан ҳимояси - муқаддас бурч

январь 10, 2013   - 0 +
Ватан ҳимояси - муқаддас бурч 
Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва ҳудудий бўлинмалари томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, ёшларни Ватанга, истиқлол ғояларига садоқат, эл-юртга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашга жиддий эътибор қаратиб келмоқда.
Юртимизда ўтказиб келинаётган муҳим саналарга бағишланган тадбирларда касаба уюшмаларининг фаол иштироки доимий равишда ўз аксини топиб келмоқда. 
Шу жумладан 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбийлар билан байрам тадбирларини бирга нишонлаш касаба уюшмалари тизимида анъанага айланиб улгурган. Негаки, халқимиз азалдан тинчлик ва осойишталикни улуғлаб, эъзозлаб келади. Шу боис бўлса керак Ватан озодлиги, тинчлиги ва хавфсизлиги ҳимоячилари ҳурмату эътиборга лойиқ ҳисобланади.
Дарҳақиқат, дунёда шарафли касблар кўп, аммо улар ичида энг шарафлиси киндик қонинг тўкилган Ватанинингни ҳимоя қилишдир. 
Зотан, Ватан-бу инсонга ато этилган энг улуғ неъмат, аждодларимизнинг муқаддас руҳи кезиб юрган мўътабар замин, уларнинг нафаси уфуриб турган табаррук тупроқдир.
Ватан ҳимояси - муқаддас бурч 
Мана шу улуғ неъматни кўз қорачиғидай эъзозлаб, чин дилдан хизмат қилишни ўзларига шараф деб билган ҳарбий хизматчиларнинг кўнглини олишни ният қилган Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ҳамда вилоят Хотин-қизлар қўмитаси 14 январь-Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 64911-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюришди. 
Ҳарбий қисм шахсий таркибида ўтказилган тадбир Мустақил Ўзбекистоннинг Қуролли Кучлари нуфузи ва салоҳияти, миллий армиямизнинг моҳияти, жамиятимизда тутган ўрни, суверенитетимиз ва сарҳадларимиз дахлсизлигининг кафолати тўғрисида яна бир бора фикр алмашиш, мана шу заминнинг тинчлигини асраш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги англашга бағишланди. 
Шунингдек, Харбий қисм бошқарув таркиби, ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчиларидан 20 нафари касаба уюшмалари ташкилотларининг фахрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир якунидан сўнг мазкур ҳарбий қисмда узоқ йиллар фаолият юритиб, ҳозирда нафақалик гаштини сураётган 2 нафар ҳарбийнинг оиласига ташриф буюрилиб, уларнинг оила – аъзолари билан дилдан суҳбат уюштирилди. Хонадон аъзоларига касаба уюшмаларининг эсталик совғалари тақдим этилар экан, инсон маънавий оламининг кучи, қудрати ва унинг Ватан олдидаги хизматлари ҳеч қачон унутилмаслиги ўз исботини топди.
 
Навоий вилоят касаба уюшмаси
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера