Истиқболли лойиҳа

январь 31, 2013   - 0 +
Истиқболли лойиҳа
Навоий иссиқлик электр станциясида Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари билан учрашув ўтказилди. Унда иккинчи, янги қиймати 516 миллион АҚШ долларига тенг, қуввати 450 мегавольт бўлган буғ-газ қурилма устида музокаралар олиб борилди.
Мазкур ташаббуснинг истиқболли жиҳатлари, истеъмолчиларга электр билан бирга иссиқлик манбаини етказиб бериш, ҳавога чиқадиган зарарли газлар концентрациясини белгиланган меъёрдан ошмаслиги учун тутуннинг мақбул баландлигини аниқлаш каби техник масалалар муҳокама қилинди. 
- Ўзбекистонда яратиб берилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, бизнинг компания билан ҳамкорликда биринчи буғ-газ қурилмаси ишга туширилди, - дейди япониялик ҳамкор Казуюки Дегучи. – Қувватларни янгилаш, тармоққа замонавий технологиялар олиб кириш орқали ижобий натижаларга эришилди. Шунинг учун ҳозирги кунда иккинчи қурилма лойиҳаси устида қизғин иш олиб бормоқдамиз. Биз ўйлаймизки, икки давлат ҳамкорлиги узоқ йиллар дўстона ҳамжиҳатликда давом этади.
Даврнинг шиддат билан ривожланаётгани саноат ишлаб чиқариш корхоналари сонининг тобора ортиши боис энергетика тизимида ҳам янги технологияларга бўлган талаб қанчалик юқори эканлиги маълум. Президентимиз Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган маърузасида таъкидлаганларидек, қиймати 468 миллион долларга тенг бўлган 478 мегавольтли буғ-газ қурилмаси фойдаланишга топширилди. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши йилига қўшимча 3 миллиардга яқин киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконини беради.
- Ҳозирги кунда станцияда 1 киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун 400 граммдан ортиқроқ шартли ёқилғи сарфланаётган бўлса, янги қурилмада бу кўрсаткич 215-235 граммни ташкил қилади, - дейди "Навоий иссиқлик электр станцияси” ОАЖ директори Қаҳрамон Ғаниев. – Бу эса корхона бўйича йилига 550-580 миллион куб метр газ ёқилғисини иқтисод қилиш демакдир.
Таъкидлаш керакки, янги қурилмада технологик жараёнлар ва ҳимоя тизимлари бутунлай компьютерлашган бўлиб, уни бошқарадиган ходимларга маълум талаблар қўйилиб, дастур доирасида 20 нафар ёшлар хорижда ўз билим ва кўникмаларини ошириб қайтишди. Халқаро экология меъёрлари талабларига тўла мос келадиган қурилма ёқилғи ресурсларини тежаш, электр энергияси таннархини камайтириш имконини бермоқда. 
Келгусида режалаштирилаётган янги лойиҳа ҳам аҳолининг иссиқлик ва электр энергиясига бўлган талабини тўлароқ қондириш, саноат корхоналарининг мунтазам ва барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилиши табиий.
М. Мустафоева
"NavoiyPress"
 

@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера