“Жонли табиат” маркази яна грант соҳиби бўлди

февраль 13, 2013   - 0 +
“Жонли табиат” маркази яна грант соҳиби бўлди 

Вилоятда  2002  йилдан буён фаолият кўрсатаётган "Жонли табиат" биоэкологик жамоат маркази ҳам  ноёб наботот ва ҳайвонот оламини асраб-авайлашга ҳисса қўшмоқда.

Хусусан, вилоятда тарқалган ноёб, йўқолиб бораётган ҳайвон ва ўсимликларни ўрганиш, асрашни тарғиб қилиш, жойларда маҳаллий аҳолини табиатнинг биологик объектларини муҳофаза қилишга жалб қилиш, вилоят аҳамиятига эга бўлган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш, йўқолиб бораётган ҳайвон ва ўсимликларини сунъий равишда кўпайтириш, илмий-амалий лойиҳалар ишлаб чиқиш, экологик таълим-тарбия жараёнида ҳамкорлик қилиш, жамоатчилик ва ёшларни жалб  қилган ҳолда жойларда биоэкологик тадбирлар ўтказилишини таъминлаш ана шу мақсад ва вазифаларнинг асосий мундарижасини ташкил этади.

Тажрибали эколог мутахассис, Экоҳаракатнинг Навоий ҳудудий бўлинмаси раҳбари Эшмамат Тоғаевнинг астойдил ҳаракатлари ва самарали меҳнатлари туфайли марказ 2011 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фондидан "Навоий шаҳар Хончарбоғ маҳалласи қошида Экологик алифбо мактабини ташкил этиш” лойиҳаси учун грантга  сазовор бўлган эди. Оилада ва маҳаллада экологик тарбияни шакллантириш муаммосини ечишга қаратилган бу эзгу мақсад    вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят "Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда амалга оширилди. Навоий шаҳридаги 30-та маҳаллада ёш экологлар ўқитилиб, бугунги кунда  улар экологик масалалар билан шуғулланадиган мутахассис сифатида жамоатчилик асосида фаолият юритмоқда.

Яна бир хушхабар - 2012 йил якунланаётган кунларда "Жонли табиат” маркази яна бир марта грант соҳиби бўлди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фондидан "Навоий вилоятининг деградацияга учраган тоғолди ерларида хандон писта плантациясини барпо этиш” лойиҳаси учун 14 миллион сўмни қўлга киритди. Тўққиз ойлик  мазкур лойиҳа ишлари янги йилнинг январь ойидан бошлаб амалга оширилади, - дейди  лойиҳа раҳбари Э. Тоғаев.

Маруса Хосилова

@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера