Табиат бойликлари туганмас эмас...

февраль 13, 2013   - 0 +
Табиат  бойликлари  туганмас  эмас... 
Табиат  бойликлари  туганмас  эмас... 
Феруз ТЎХТАЕВ,
Навоий давлат Педагогика институти 
1-босқич магистранти
 
Экология бу нима ўзи? Бу сўз грекча "экос” – уй жой, "логос” – фан демакдир. Ҳозирги кунда келиб саноат корхоналарининг кўпайиб бораётганлиги сабабли инсоният тарихида мисли кўрилмаган техника ва технологиялар ишлаб чиқарилиб, фойдаланишга топширилмоқда-ки, бу инсон ҳаёти ва фаолияти учун анчагина қулайликлар туғдириш билан бир қаторда, атмосферанинг заҳарланишига, сувни ифлосланишига, табиий бойликларнинг камайиб кетишига, озон қатламининг тобора емирилиб боришига таъсирини кўрсатмай қолгани йўқ.

 

Статистик ҳисоб-китобларга қараганда, дунёда кейинги 100 йил мобайнида атмосферага чиқариладиган заҳарли газлар миқдори 31% га ошган бўлса, бу кўрсатгич 2050 йилга бориб 2 бараварни, 2100 йилга бориб эса 4 бараварни ташкил қилар экан. Биргина олиб қарайдиган бўлсак, хар хил турдаги ичимликлар "бакалашкалар” да қадоқланиб чиқарилаётган бўлса-да, бу идиш бир неча углеводородларнинг полимерланишидан ҳосил бўлганлиги сабабли, табиатдан бутунлай йўқ бўлиб кетиши учун миллион йил керак бўлар экан. Ваҳоланки, бу турдаги идишларни хоҳлаганча фойдаланиб, хоҳлаган жойга улоқтирамиз. Ёки бозордаги савдо-сотиққа қарайдиган бўлсак ҳам, ҳар бир харид қилган нарсамизга алоҳида-алоҳида "салафан пакет” кўринишидаги полиэтилендан таркиб топган пакетлардан фойдаланамиз.

Юқорида келтирилган бу каби камчиликларни бартараф қилиш мақсадида мактабданоқ   ёшлар онгига экологик маданиятни шакллантириш зарур. "Шаҳримизни чиқиндилардан тозалайлик”, "Мен шаҳримни асрайман” каби маданий тадбирларни ўқув йили давомида ўтказиб бориш  ҳам фойдадан холи эмас. Табиат бойликлари битмас-туганмас эмас. У бизнинг, сизнинг меҳримизга, авайлаб -асрашимизга, ҳимоямизга муҳтож.

Маруса Хосилова

 
 
 
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера