Жой номларида миллий хусусиятлар

март 23, 2013   - 0 +
Жой номларида миллий хусусиятлар  Узбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрда кабул килинган "Географик объектларнинг номлари тугрисида"ги Конуни хамда Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги карори ва вилоят хокимининг 2012 йил 23 октябрдаги "Вилоятда географик объектларнинг номлари сохасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари тугрисида"ги карори асосида вилоятимизда айни пайтда аник максадга йуналтирилган ишлар олиб борилмокда. Аввало, конун кабул килишнинг ижтимоий, сиёсий ахамияти, унинг давр талабидан келиб чиккан холда тарихий сабабларини урганишимиз мухим ахамиятга эгадир. Шу максадда вилоят, шахар хокимлиги хузурида географик объектларни номлаш хамда кайта номлаш масалалари буйича вилоят ва шахар комиссиялари тузилди.
- Комиссия аъзоларининг вазифаси, хукуклари ва жавобгарлиги доирасида, жумладан, географик объектларни номлашда халкимизнинг тарихий-маданий кадриятлари хамда мероси билан боглик жихатлар эътиборга олиниши белгилаб куйилган,- дейди Навоий шахар хокимлиги маънавият таргибот булими бошлиги Уктам Жураев.
Жой номларида миллий хусусиятлар  Хар бир худуднинг номланиши кадриятларимиз, менталитетимизга мос булиши, уни эшитганда инсонлар, айникса, ёшлар калбида эл-юртга, узлигимизга мехр-мухаббат, хурмат туйгуси уйгониши хамда шакилланишига хисса булиб кушилиши зарур. Олдимизда турган ушбу вазифани бекаму куст бажаришда биз билан махалла фукаролар йигинлари ва мутахассислар хамкорлик килмокда. 
Шунингдек, жой номларини куллашда узбек тили имло коидаларига катъий амал килиш лозим. Аммо айни пайтда бу борада катор камчиликларга йул куйиб келинмокда. Жумладан, "Халклар дустлиги" номли куча атамаси "Х. Дустлиги" тарзида, "Амир Темур" кучаси атамаси "А. Темур" тарзида ёзилиб келиняпти. "А. Петров" номли куча "А. Петрова" тарзида ёзилиши ва кулланишини хеч нарса билан оклаб булмайди.
 
"Navoiy press"  8 (78)
 2013 yil fevral
 
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера