Нонушта килиш шарт (ми?)

апрель 05, 2013   - 0 +
Нонушта килиш шарт (ми?)Бойлигу обрў-эътибори бўлиб, соғлом бўлмаган киши қандай аҳволга тушади? Кишининг шон-шуҳрат чўққисига кўтарилди дегани унинг соғлом ва бахтли эканлигини англатмайди-ку.
Муваффақият ва бойликни атайин қадрсизлантириш фикридан йироқман. Менимча ҳам, пул ва хусусий мулк бизнинг ҳаётимизда ўз қийматига эга. Қулай шароит ва ҳашамат кўп одамлар учун муҳим, албатта. Бирон кишининг бойлигини тортиб олинг-у, унга факат соғликни инъом қилиб кўринг-чи, унинг биринчи истаги ўз бойлигини қайтариб олиш бўлади. Инсониятнинг буюк истаги бу –узоқ ва соғлом  умр кўриш орзусидир. Агар  инсон соғлом ва узоқ ёшлик шижоатига эга бўлсагина, бу дунёга ўз уйига талпингандек талпинади, абадий яшашни истайди.
Ҳаёт жозибали, у хазиналар ичра хазинадир. 
Носоғлом турмуш тарзи миллионлаб кишиларни ҳалок қилмоқда. Кўп кишилар парҳез қилишни ва овқатланишдаги хатоликлар туфайли бу ҳаётдан анча илгари кўз юммоқдалар. Ташқи таъсирларсиз яшаган ёввойи жониворлар эса ўз умрини тўлиқ яшамоқдалар. Бу қоидадан истисно бўлган ягона мавжудот инсониятдир. Афсуски, миллионлаб мавжудотлар орасида фақат инсонгина ўзига инъом этилган умрини  тўлиқ яшай олмайди.
Эшитганмисиз, «Бадан нодон» дейишади. Унда фикр юритиш ёки тафаккур мавжуд эмас. Аклингиз тана истакларидан кучлироқ бўлиши керак. Чунки танангиз куннинг маълум вақтларида овқат билан тўйинишга ўрганиб қолган.
Ўртача одам эрталаб туриб очми-тўқми  нонушта қилади. Ошқозон бошқарувни ўз қўлига олгач ақлингиз унинг истаклари ортидан эргашади. Мунтазам одат туфайли ошқозон нонушта учун овқат кутади. Мен учун эрталабки нонушта умуман кераксиздир. Тана туни билан дам олган. У қувват сарф этмаган. Шундай экан нега инсон уйқудаги фаолиятсизликдан кейин ошқозонни катта нонушта билан тўлдириши керак? Поль Брегг узининг "Инсон соғлиги ва унинг узоқ умр кечириш сабаблари” китобида шундай маслаҳат берган: "Сиз овқатингизни жисмоний фаолиятингизга кўра қабул қилишингиз керак”.
Оғир нонушта шарт эмаслигига ишонишим ва амал қилишимнинг сабаби шуки, катта нонушта кўп одамларнинг кечаси уйқу давомида тўпланган қувватини сўриб олади. Тонгда сизнинг жисмоний, ақлий ва руҳий қувватингиз энг юқори даражада бўлади. Мана шу янги қувват билан сиз улкан ижобий ва жисмоний ишларни амалга ошира оласиз. Кўплаб мактаб ва коллеж талабаларининг эрта тонгда оч қоринга ўқиб, жуда яхши натижаларга эришганини кўрганман. Кўп талабалар куннинг энг оғир таоми бўлган кечки овқатни ейишади ва кейин ўқишга ҳаракат қилишади. Кечги овқатни егандан кейин фикрни бир жойга жамлаш ва ўрганиш самарасиз уриниш бўлиб қолади. Нега шундай бўлади? Оғир овқатдан кейин ақл худди ишламаётганга ўхшайди. Энди ўша талабалар кечқурун яхши дам олсинлар. Эрта турсин ва ўзларини 2-3 соат давомида овқатдан тийсинлар. Кейин улар энг ақлли талабаларга айланишади. Ўтказган тақдиқотларимга кўра 47фоиз одамлар оғир нонушта шарт эмас, деган фикрда, 22 фоизи нонушта умуман керак эмас, қолганлар нонушта доим тансиқ бўлиш керак деган фикрда. 
Оғир овқат ҳазм қилиниши учун танадан катта миқдордаги қувват талаб қилинади. Шунинг учун қувват камайиб, кишини толиққан ва ланж қилиб қўяди.
Келинг, бунга бошқа нуқтаи-назардан ёндашиб кўрайлик. Одамларга узоқ давр мобайнида маълумот бериб келинган: нонушта куннинг энг муҳим овқати, у сизга ҳам жисмоний, ҳам ақлий оғир меҳнат қилиш учун куч-қувват ва ғайрат беради. Бу – янглиш  фикр. Унда бирор бир илмий асос мавжуд эмас. Оғир нонушта қилгач, натижада, ўзингизни  тўқ ва қониққан ҳис этасиз, лекин қувватга эриша олмайсиз. Катта нонуштадан ҳаётий қувватни ўзлаштиришдан олдин, ейилган овқат ҳазм қилиш органлари томонидан қайта ишланиши учун бир неча соат керак бўлади. Овқат ҳазм қилиш энг мураккаб жараён. Нонуштадаги овқатнинг ҳар бир бўлаги тана ҳужайраларини тўйдириш учун майда озуқавий қисмларга парчаланиши керак бўлади.
Улфат момо Эшонова, 84 ёш, Навоий вилояти: мен 65 йилдан кўпроқ вақт давомида эрталабки нонуштани емайман. Мен ҳар куни эрта тонгда тураман. Пиёда катта ховлимиз атрофини айланиб чиқаман. Келинларимнинг дала ишларига кўмаклашиб, бир неча соатлик фаол машғулотдан кейин биз уйимизда хонаки тухум, мевалар ва қувват берувчи ичимликлар (чойга асал солиб) ичиб роҳатланамиз. Соғлом овқатланиш одати – навқиронлик гарови. Тушлик пайтида эса биз куннинг асосий овқатини истеъмол қиламиз. Биз буни маззали салат ейишдан бошлаймиз. Ундан сўнг битта пиширилган сариқ сабзавот, масалан, сабзи ва битта яшил сабзавот: карам, кўкатлар, қовоқ, мевали шарбат ёки яшил дуккаклилар ва бошқа турдаги оқсилга бой сабзавотлар истеъмол қиламиз.  Биз тушликни ҳаракат ва фаолиятимизга кўра амалга оширамиз. Бундай пайтда танамиз табиий овқатдан тўлиқ озуқа ва қувват олиш учун етарли миқдорда ҳазм қилиш ширалари билан таъминлашга тайёр бўлади. 
Кўп одамлар деярли ҳар доим касал ёки ярим касал ҳолда юрадилар. Бизнинг фикримизча, улар таналарига  истеъмол қилган ортиқча озуқадан етарлича калория ўзлаштиришга мажбур қилиб, кўп иш юклайди, ўзларини ҳолдан тойдиради ва қувватсизлинтиради. Биз ортиқча овқатланмаймиз. Овқатлар орасида тамадди қилишимиз мумкин бўлган биргина истисно бир оз мазали ва органик сувли мева истеъмол қилишдир. Соат 15-16ларда эса биз бир дона мазали олма, анор ёки нок еймиз. Полиз экинлари мавсумида бизнинг энг севимли озуқамиз- янги узилган ширин қовун ва тарвуздир. Улардан  бошқа яхширок тетиклаштирувчилар  йўқ, деб ўйлаймиз  ва уларни ҳузур қилиб тановул қиламиз. 
Масалан, Америкаликлар овқатланишни спорт қилиб олишган. Уларнинг 65-70 фоизидаги асосий муаммо  ортиқча вазндан азоб чекишдир. Чунки улар овқатланишни эрмак ва кўнгил очиш ҳодисасига айлантириб олишган. Улар яхшилаб нонушта қилишади, танаффус пайтида кофе ичишади, тушлик қилишади, тушликдан кейин тамадди қилишади, кечки дастурхонда тўйиб овқатланишади. Шу билан бирга яна алкоголь, коньяк, кофе каби ичимликлар билан ҳазм қилиш органлари ишини янада қийинлаштиришади. Улар нега доим толиқиб юришларига ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки улар ўзларини ҳаётий қувватини чарчатиш туфайли қувватсизлантиришади. Ҳатто энг соғлом одам ҳам кунига кўп миқдорда ҳаётий қувват тўплаб, кўп ейиш ва бошқа ёмон одатлари билан бу қувватини толиқтираверса, овқатни майдалаш, ҳазм қилиш, сингдириш ва чиқаришдан иборат энг зарур иш учун етарли қувват қолмайди. Кейин нима бўлади?! Оқибати барчага аён. 
Нонушта килиш шарт (ми?)
Адолат ЗОЙИРОВА педиатр-шифокор: Болаларга нонушта керак. Уларнинг нонуштасига ширин чой, мураббо ва кандолатчилик махсулотларидан ташқари нон махсулоти, турли хил бўтқалар (ўзининг энг фойдалилигини сули (овсянка) бўтқаси исботлаган), сабзавотлар, мевалардан (олма- клетчатка ва пектинга бой) ташкил топиши керак. Булар қийин шаклдаги углеводлар булиб, улар ўсадиган ёш организм хазинасида бўлиши муҳим. Шунингдек, оқсил маҳсулотлари ҳам нонушта таркибида бўлиши керак. Масалан тухумнинг оқи, пишлоқ бўлаги, твороглар шулар жумласидандир. 
Танадаги чиқиндини чиқариб ташлаш учун ҳаётий қувват етмаса, заҳарли чиқиндилар тўпланиб қолади ва автоинтоксикацияга сабаб бўлади. Барча муаммолар ва барвақт қариш худди мана шу ердан бошланади.
Хулоса қилиб соғлиқ ва узоқ умр сирини ушбу 3 та сўзда жамлаш мумкин: "Танангизни тоза сақланг”. 

Латофат ОРТИҚОВА
ЎзДЖТУ талабаси
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера