"Асрлар садоси" фестивалига кизгин тайёргарлик

Халкаро микёсдаги "Асрлар садоси" фестивали айнан бу йил Навоий вилоятида булиб утиши хам дилларимизга чексиз хаяжон ва шодлик бахш этмокда. Фестивалга вилоят халк ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази жамоаси хам узгача тараддуд кураётир. Марказ ходимлари тантанада вилоятимиздаги энг иктидорли ижодкорлар, баддий жамоалар, фольклор-этнографик гурухлар, миллий халк кушиклари ижрочилари ва хунармандлар иштирок этишни таъминлаш ва уларни саралаш максадида бир неча курик-танлов, фестиваль хамда беллашувларни утказишни режалаштирган.

Навоий вилоят халк ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази томонидан мустакиллигимизнинг 22 йиллиг, "Обод турмуш йили" ва "Асрлар садоси " фестивали муносабати билан якинда катта ашула, лапар, улан ижрочилари иштирокидаги "Кухна замин оханглари" республика телетанлови, фольклор-этнографик жамоалар, бахши-шоирлар, катта ашула ижрочиларининг анъанавий вилоят курик- фестивали утказилди.Энди ёш кулоллар республика кургазмаси, миллий дорбозликва анъанавий цирк жамоалари иштирокидаги "Майдон томошалари санъати" телефестивали, халкаро хаваскорлик кугирчок санъати фестивали, маком жамоалари ва катта  ашулла ижрочилари республика курик-танлови, бахши- шоирлар ва окинлар хамда миллий халк уйинлари республика курик- фестивалларининг вилоят боскичларини, аскиячи ва кизикчилар фестивали, "Энг намунали клуб муассаси""Энг намунали маданият уйи" вилоят курик - танловларини хам утказиш кузда тутилган.

 

"NAVOIY PRESS" №14(84)

апрель 2013 йил


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии