Касал - битта, давоси - мингта

апрель 14, 2013   - -1 +
Диетология – бу овқатли маҳсулотларни турли касалликларни даволаш мақсадида қўллашдир.
Диетология тарихи қадим замонлардан бошланган бўлиб, унинг ривожланишига Гиппократ, Абу Бакр Рози (865-925), Ибн Сино (980-1037), Исмоил Журжоний (1041 й вафот қилган), Умар Чагмини (1220 й вафот этган), Маҳмуд Хаким Яйпаний – Хукандий (1850-1930) ва бошқалар ўз хиссаларини қўшишган.
Собиқ СССР даврида диетология асосларини замона талабларига қайтадан ишлаб чиқишни профессор М.И.Певзнер 1921 йилдан бошлаган. Унинг раҳбарлиги ва шахсан иштирокида сонли 0 дан 15 гача таомномалар ишлаб чиқилган. Уларни турли шакллардалигини инобатга олинса, жами 34 хил таомнома яратилган. Ушбу таомномалар ичида 15 столга алоҳида тохталиб утсак: Касал - битта, давоси - мингта
    Дмитрий Андреевич Вдовин, "Andromed-Horev” клиникаси директори, диетолог: 15 стол – рационал, деярли соғлом одамларнинг турли хилдаги умумий касалликлардан тузалиш даврида овқатланишга мўлжалланган. 
Умумий характеристикаси: оқсиллар, углеводлар, ёғлар миқдори ва калорияси жисмоний меҳнат билан шуғулланган соғлом одамнинг озиқланиш меъерларига мос келади: витаминлар – меъеридан ортиқча миқдорда: озуқа турли маҳсулотлардан иборат, бунда қийин ҳазм бўладиган ёғлар, оширилган ҳамир истисно қилинади: зираворлар меъерида бўлади. 
Таркиби:    
Оқсиллар     100 гр
Ёғлар          90 гр
Углеводлар   450 гр
Ош тузи       8-10 гр
Энергетик қиммати: 3100 ккал.           
Таёрланиши: Одатдагидек рационал витаминларни сақлаган ҳолда.
Озиқланиш тартиби: 4 – 5 марта кун давомида.
Тавсия этилади: барча маҳсулотлар
Рациондан чиқарилади: ёғли гўшт ва парранда гўшти, ёғли чўчқа гўшти, ўрдак, ғоз гўшти, оширилган хамир, ҳайвонлар ёғи, қалампир, хантал,алкоголли ичимликлар.
Купгина сурункали касалликлар тўғри, соғлом овқатланиш тартибини бузиш натижасида ўткирлашади. Панкреатит касаллигида блинлар, ёғли сметана, қовурилган овқат, алкоголни тановвул қилиш натижасида ўткирлашади. 
Қанд кассалигида парҳезга риоя қилмаслик ноҳуш оқибатларга олиб келади, яъни қондаги қанд миқдорини кескин ошишига, оғиз қуруқланиши, ошқозон ости бези ва жигарда ёғлар инфильтрациясини ривожлантиради. Агар одам қон босими ошиши (гипертония) касаллиги билан оғриётган бўлса ундаги артериял  босимнинг ошишига шўр овқат сабабчи бўлиб қолади. Шу билан бирга даволаниш самарасига ёмон таъсир этиши мумкин.
Замонавий диетологияда ҳозирги пайтда овқатли маҳсулотларнинг 100 ортиқ хиллари ва турларининг шифобахш хусусиятлари маълум. Бу масала юзасидан овқатли маҳсулотлардан бўлган қовоққа назар ташланса, уни нафақат ўзини, балки ҳар хил технологик усулда олинадиган маҳсулотларни ҳам унумли, ҳам диетологик мақсадларда кенг доирада қўллаш мумкинлиги маълум бўлади. Қовоқ шираси ва лимон шарбати омихтасидан "Лаззат” номли хуш табиатли ва мазали ичимлик ишлаб чиқарилгани кўпчиликка маълум. Қовоқ маҳсулотидан тайёрланадиган турли туман таомларини қуйидаги касалликларда бемалол ишлатиш мумкинлиги ҳозирда маълум.
Бундай касалликларга қуйидагилар киради:
1)юрак-томир ва модда алмашинувининг бузилиши;
2)буйрак ва жигар фаолиятларининг издан чиқиши;
3)уйқусизлик ва стресс ҳолатлари;
4)тери касалликлари;
5)саратон касалликлари;
6)гелминтозлар;
7)подагра;
8)ҳомиладорликда;
9)импотенция.
ОРТИҚОВА Латофат 
УзДЖТУ талабаси

@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера