Табиат ва қонун

апрель 18, 2013   - 0 +
Табиат ва қонун
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар ўз мазмун - моҳияти ва долзарблиги нуқтаи назаридан жуда муҳимдир. Маълумки, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида юртимиз ҳаётини янгилаш ва эркинлаштиришга қаратилган қатор қонунчилик ташаббуслари илгари сурилган эди. Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан муҳокама этилган ва маъқулланган Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2012 йилдаги фаолиятида республика бўйича атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, мамлакатда экологик вазиятни соғломлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини таъминлаш борасида фаолият хаќида тўхталиб ўтилди.
 
Дарҳақиқат, бугун дунё миқёсида атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш, табиий ресурсларни асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш устувор вазифага айланмоқда. Ўзбекистонда ҳам экологик муҳитни яхшилаш бўйича изчил чоралар кўрилмоқда. Чунончи, ўтган йили автотранспорт воситаларини газ ёқилғисига ўтказиш ҳисобига ҳаракатланувчи манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариш натижасида 25,8 минг тонна қисқаришига эришилди. Қолаверса, саноат корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, экологик тоза ҳамда энергия тежайдиган манбаларни иқтисодиётнинг барча жабҳаларига кенг жорий этиш бўйича ишлар изчил олиб борилмоқда.

Навоий шахар табиатни мухофаза қилиш инспекцияси томонидан йил давомида шахар табиатини мухофаза қилиш, уни экологиясини яхшилаш, зарурларни газларни чиқишини камайтириш, атроф мухит тозалигини таъминлаш борасида шахардаги хамкор ташкилотлар билан биргаликда иш олиб бормоќда. Бизнинг соха оид ќабул ќилинаётган хар бир қонун ёки хужжатлар фаолиятимизнинг хуқуќий томондан мустахкамланишига замин бўлади. Ўзбекистон Республикаси "Табиатни мухофаза қилиш тўѓрисида”ги қонуни ижроси бўйича ўтган йилда республика назорат ќилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Кенгаши иш режасига биноан 7 марта ва бюджет ташкилотларида 42 маротаба текширишлар ўтказилиб,  9.989 минг сўм миќдорида жарималар мансабдор шахсларда ундириб олдик.

Сўзимни  якунлар эканман, табиатни мухофаза қилиш  табиат бойликларидан рационал, оқилона фойдаланишдан иборат бўлиб, бу эса табиатнинг хилма-хиллигини ўз холатида саќлашга, ахолининг турмуш шароитларини яхшилашга олиб келади. Президентимиз И.А.Каримов экологик муаммо тўѓрисида сўз юритиб, «Экологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий ва минтаќавий доирадан чиқиб, бутун инсониятнинг умумий муаммосига айланган»ини бир неча бор таъкидлаб келадилар.

Ушбу донишманд иборалардан хулоса чиқарган холда бугунги кунда экологик маданият сохиби булиш – фақат табиатга зарар келтирмаслик эмас, балки унинг гуллаб яшнаши, янада яхшиланишига хисса қўшиши, унга бешафқатларча муносабатда бўлганларга қарши курашмоқ хаммамизнинг бурчимизга айланмоѓи даркор.

Алижон ЖАЛИЛОВ,
Навоий шахар табиатни мухофаза ќилиш инспекцияси
бошлиѓи
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера