Жонли табиат

апрель 18, 2013   - 0 +
Жонли табиатВилоятда 2002 йилдан буён фаолият кўрсатаётган "Жонли табиат” биоэкологик жамоат маркази ҳам  ноёб   наботот ва ҳайвонот  оламини асраб-авайлашга ҳисса қўшмоқда.
Хусусан, вилоятда тарқалган ноёб, йўқолиб бораётган ҳайвон ва ўсимликларни ўрганиш, асрашни тарғиб қилиш, жойларда маҳаллий аҳолини табиатнинг биологик объектларини муҳофаза қилишга жалб қилиш, вилоят аҳамиятига эга бўлган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш,   йўқолиб бораётган ҳайвон ва ўсимликларини сунъий равишда кўпайтириш, илмий-амалий   лойиҳалар ишлаб чиқиш, экологик таълим-тарбия жараёнида ҳамкорлик қилиш, жамоатчилик ва ёшларни жалб  қилган ҳолда жойларда биоэкологик тадбирлар ўтказилишини таъминлаш ана шу мақсад ва вазифаларнинг асосий мундарижасини ташкил этади.
Ана шундай юксак вазифаларни амалга оширишда мазкур марказ Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза  қилиш қўмитаси,  вилоят ҳокимлиги, вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси, Навоий кон-металлургия  комбинати, Навоий халқаро аэропорти, "Навоийазот” очиқ акциядорлик жамияти, вилоят  халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси нодавлат, нотижорат ташкилотлар ассоциацияси, кўнгилли балиқчилар ва овчилар жамияти, вилоят "Маҳалла” хайрия фонди каби қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда фаолият кўрсатмоқда.
Маълумки, барқарор ривожланиб  бораётган Республикамизда атроф-муҳит муҳофазасига оид бир қатор 1995 йилда Юртбошимиз томонидан "Биологик хилма-хилликни сақлаш” тўғрисидаги конвенция имзоланди.  Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 1 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси биологик хилма-хиллигини асраш  бўйича Миллий ҳаракат режаси ва  стратегияси” тасдиқланди. Аммо бу борада вилоятимизда  халқаро экологик кўрсатгичнинг бирмунча пастлиги ҳали бу борада қилиниши керак бўлган  ишлар кўламининг кенглигидан далолат  беради.
2004 йил 3 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосланиб, марказ ташаббусини маъқуллаган ҳолда, вилоят ҳокими қарори асосида Қизилтепа туман ҳудудидаги Қуйимазор сув ҳавзаси базасида Қуйимазор табиий питомниги, яъни вилоят аҳамиятига молик муҳофаза этиладиган 2294 гектар умумий майдонга эга бўлган табиий ҳудуд ташкил этилиб, бу ҳудуд вилоят "Жонли табиат” биоэкологик жамоат марказига бириктирилганлиги  ва шу асосда  Республика  ҳамда вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмиталари иқтисодий кўмагида Қуйимазор сув ҳавзаси биологик объектларини мониторинг қилиб бориш, илмий-амалий кузатувлар ўтказиш  мақсадида Қуйимазор  мониторинг маркази ташкил этилди.
Жонли табиатМаълумки, Қуйимазор сув ҳавзаси бир қатор сув олди ва ботқоқ-сув қушлари учун вақтинча  дам оладиган ва қишлайдиган макон ҳисобланади. Жумладан,  10 минглаб ёввойи ўрдакларнинг қишлаши ва савка каби ноёб қуш турларини  бу ерда учраши жаҳон орнитолог олимларини қизиқтириб қолган. Бу сув объекти илмий жиҳатдан аҳамият касб этганлиги боис  Республика  табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Бионазорат бош бошқармаси томонидан бажарилган "Сув олди ва ботқоқ-сув қушлари маконларини сақлаш бўйича Халқаро Рамсар конвенцияси рўйхатига Тўдакўл ва Қуйимазор сув ҳавзаларини киритиш”  лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Бундан ташқари, вилоят ўрмон хўжалиги  билан ҳамкорликда Кармана тумани Қ. Раҳимов фермерлар уюшмаси ҳудудида Зарафшон дарёси ҳимоя теграсида маҳаллий  аҳоли вакиллари иштирокида, жамоатчилик асосида ўрмончиликнинг алтернатив шакли ишлаб чиқилди ва бу самарали усул эканлиги амалда исботланди.
Марказ томонидан балиқчиликни ривожлантириш масаласига  ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, технологик сув ҳавзаларини балиқлантириш, балиқ заҳираларини кўпайтириш ва кўнгилли балиқчиликни ташкил этиш бўйича  вилоят кўнгилли балиқчилар ва овчилар жамиятига  илмий-методик жиҳатдан ов ҳайвонлари, уларни табиий ҳолатини ўрганиш, овчилик хўжаликларида биомелиоратив тадбирларни ўтказиш ва ташкил этиш ишларида ёрдам кўрсатилмоқда.
Тажрибали эколог мутахассис, Экоҳаракатнинг Навоий ҳудудий бўлинмаси раҳбари  Эшмамат Тоғаевнинг саъйи ҳаракатлари ва самарали   хизматлари туфайли  марказ  2011 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондидан "Навоий шаҳар Хончарбоғ маҳалласи қошида Экологик алифбо мактабини ташкил этиш” лойиҳаси учун грантга  сазовор бўлди.  Оилада ва маҳаллада экологик тарбияни шакллантириш муаммосини ечишга қаратилган бу эзгу мақсад    вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят "Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда амалга оширилди. Навоий шаҳридаги 30 та маҳаллада ёш экологлар ўқитилиб, бугунги кунда  улар экологик масалалар билан  шуғулланадиган мутахассис сифатида жамоатчилик асосида фаолият юритмоқда. Мазкур лойиҳа Экоҳаракатнинг вилоят бўлинмаси томонидан  давом эттирилмоқда.
 
Алижон  ЖАЛИЛОВ,
Навоий шаҳар  табиатни муҳофаза
 қилиш инспекцияси бошлиғи.
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера