Ўсимликлар дунёси

апрель 18, 2013   - 0 +
Ўсимликлар дунёсиЎсимликларни табиат ва инсон ҳаётидаги аҳамиятига кўра бир неча гуруҳларга бўлиш мумкин. Сув ўсимликларидан инсон кам фойдаланади, лекин улар табиатда кислород ва озуқа манбаи ҳисобланади. Бактериялар, айрим қўзиқоринлар ва сув ўтлари тупроқда ҳам кўп учрайди. Улар тупроқнинг унумдорлик ҳусусиятига таъсир кўрсатади, организмлар қолдиқларини парчалайди. Турларга энг камбағали ер ости ўсимликлари асосан бактериялардан иборат бўлиб, 3 км ва ундан ортиқ чуқурликларда ҳам учрайди. Ер усти ўсимликлари турларга энг бой шунинг билан бирга энг кўп ишлатиладиган ва инсоннинг кучли таъсири остидаги ўсимликлардир.
Ўзбекистон республикаси ҳудудида ҳозир 45000 та ёввойи ўсимлик ва 2 мингдан зиёд замбуруғлар мавжуд. Улар орасида жиддий муҳофазага муҳтож кўпгина камёб, эндем ва реликт турлар ҳам бор. Бундай турларнинг сони 400 атрофида бўлиб, улар Ўзбекистон флорасининг 10-12% ини ташкил қилади. Жумладан 4 мингдан ортиқ ёввойи ўсимлик турларидан 577 таси доривор, 103 тури бўёқдор ўсимликлар ва 560 тури эфир мойли ўсимликлар ҳисобланади. 
Республика қўриқхоналарида муҳофаза қилинаётган флораларнинг умумий ҳолати нисбатан яхши бўлишига қарамай, кўплаб ёввойи турларнинг табиий заҳиралари кескин камайиб кетмоқда. Кейинги йилларда олиб борилган изланишлар ўлкамиз флорасидан яна 138 ўсимлик турини "Қизил китоб”га киритилиши лозимлигини кўрсатди. Шундай қилиб, 1998 йилга келиб, Ўзбекистон  "Қизил китоби”га киритилган ўсимликларнинг сони 301 тага етди. Қизил китобга киритилган ўсимлик турлари Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган таснифга биноан 4 гуруҳга ажратилади.
Ўсимликлар дунёсиИнсоннинг салбий таъсири оқибатида охириги 10 минг йил ичида сайёрамиздаги ўрмонларнинг 2/3 қисми йўқ қилинган, кўплаб қимматли ўсимлик турлари йўқолиб кетган. Ҳозирги вақтда ўрмон майдонларининг кескин қисқариш жараёнлари давом этмоқда. Янги ерларни ўзлаштириш, атроф –муҳитнинг ифлосланиши оқибатида кунига ўсимлик турлари йўқолмоқда.
Маълумки, ўсимликлар дунёси муҳим табиий бойлик бўлиб, лекин уларни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланишни талаб этувчи ососий объектлар ўрмон ўсимликлари (дарахтлар ва бута ўсимликлар) ҳисобланади.
Республика барча ўрмонлари ягона давлат ўрмон фондини ташкил этади, у давлат аҳамиятидаги ҳамда ўрмон хўжалиги органлари тасарруфидаги ўрмонлардан иборат.
Республикамизнинг ўрмонлар билан қопланиш даражаси 5,3%ни ташкил этади. Дарахтлар камлигига ўрмон билан қопланган ерлардан нооқилона фойдаланиш фаолияти сабаб бўлади. Тартибсиз ва чегара билмай мол боқиш ўрмон фондига айниқса катта зарар етказади.
Ўзбекистон ўрмонлари ўзининг табиий таркиби, маҳсулдорлиги ва бажарадиган вазифаси билан анча катта фарқ қилади. Шунинг учун, улар тоғ, дарё ёқалари ва водий ўрмонларга табиий ҳудуд бўйича ажратилган. Энг катта майдонни (87%) чўл ўрмон ҳудудлари эгаллайди. Сувлоқ ўрмонлар аввал ўтиб бўлмас тўқайзорлардан иборат эди, ҳозирда қаттиқ антрапоген таъсир остида 1%дан кам майдонда сақланиб қолган дарё ўзанидаги ерлар қишлоқ хўжалик ерларига киритилган.
Тўқайзорлар республикамизда Амударё, Сирдарё ва Зарфшон дарёлари соҳилларида сақланиб қолган.
Зарафшон дарёси тўқайларида, асосан, туранғил, тол ва жийда каби дарахтлар ва юлғун , чинғил каби буталар ўсади. Ўт ўсимликлардан ўт савағич, қамиш, лух, қўға, мия, қизилмия ва бошқалар учрайди. Тўқайзор Зарафшон дарёси қирғоқларини мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга ва Хатирчи, Кармана ҳамда Қизилтепа туманларида яшовчи аҳолининг асосий ёқилғиси ва бинокорлик материали бўлиб ҳисобланади.
Юлғун –Гербеншик, Тамарсикс-юлғунсимонлар оиласига мансуб бутасимон ўсимлик. Юлғуннинг бўйи 3-4 метргача боради, барглари майда тангача ёки қипиқсомон бўлади. Оч пушти ёки бинафша рангли майда гуллари чиройли шингиллар ҳосил қилади. Бу ўсимлик ёруғсевар, қурғоқчиликка, шўрхокка, сув босган жойда узоқ вақт яшашга чидамли ўсимлик. Тез ўсади. У уруғи, илдизи, бачки ва қаламчаларидан кўпаяди. Ўзбекистонда 12 тур, хусусан Навоий вилоятида 3 тури ўсади. Юлғундан ўтин сифатида фойдаланилади, унинг навдаларидан корзинка ва саватлар тўқилади. Пўстлоғида бўяш ва ошлаш учун ишлатиладиган моддалар бор. Юлғун яхши асал берувчи ўсимлик, аммо чорва моллари емайди, манзарали ўсимлик сифатида ҳам  катта  аҳамиятга эга.
  
Панжи  РУЗИКУЛОВ
Навоий вилоят табиатни муҳофаза
 қилиш қўмитаси бионазорат 
                    инспекцияси бошлиғи

@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера