Қизилқум саҳроси

апрель 18, 2013   - 0 +
Қизилқум саҳроси
Қизилқум ўзининг ўлчамига кўра бир мамлакатдир. У ўзининг жуғрофий жойлашуви ва таъсири жиҳатидан ўзгача хусусиятга эга бўлиб, шу туфайли унга қўшни бўлган ҳудудларнинг об-ҳавосига, иқлимига таъсир кўрсатади. Қизилқум ўзининг ўтақургоқ жазирама иссиқ характери билан ажралиб туради. Унинг ландшафти ҳам бетакрорлиги, ранг-баранглиги, диққатга сазовар ерлари жозибадор ва бетакрордир. Бу ерда тупроқли, лойли тепаликларга эга бўлган текисликлар, ойнадек сип-силлиқ ва метиндек қаттиқ тақирлар, унча баланд бўлмаган қояли тоғлар, минерал манбалар, саксовулли ўрмонлар, ёши миллиард ва ундан катта бўлган тоғ жинслари ҳамда мавжуд кўллари, ўзига мафтун этувчи жойлари, ҳудудлари ва объектлари билан ноёбдир.
     Бир вақтлар афсоналарда тасвирланган "Қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган” саҳрода бугун ҳаёт қайнайди. Яратувчанлик, бунёдкорлик билан нафас олаётган меҳнат кишилари чўлни бўстонга, гулистонга айлантирмоқда. Қадим ўтмишнинг ўчмас излари эса ҳамон сақланиб қолган.
Қизилқум саҳроси
    Марказий Қизилқумда, Мингбулоқ қишлоғида 30 километр нарида жойлашган Жарақудуқ дараси – очиқ осмон остидаги ноёб палеонтологик музией. Илмий фаразларга кўра, 95 миллион йил аввал ушбу ҳудуддаги чинор (платан) ва қуруққулоқ (папоротник)ларнинг вертикал ҳолатидаги тошларга айланиши натижасида "Тош ўрмон” юзага келганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир. 

    Қизилқумнинг ер ости бойликлари беҳисобдир. Ҳозирги пайтда ушбу саҳронинг ўзининг олтини ва бошқа нодир металлари билан шуҳрат қозонди. Бу ерда фосфорт, мармарнинг ноёб рангли турлари яширинган. Бу жойда заргарлик қийматига молик рангли тошлар, чақмоқтошлар мавжуд.Қизилқумнинг жанубий-шарқий томонида улкан чўлнинг мовий денгизи бўлмиш Ҳайдаркўл кўпгина табиат мўжизаларини ва гўзалликларини кўрган инсонларни ҳам ўзига мафтун этади. Ёки бўлмаса, табиат дурдоналаридан бўлмиш Синтобсой. Сармиш, Кўксарой даралари ва бошқа вилоят табиатининг нодир ёдгорликларидир. Қизилқум чўлининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳам бетокрордир. Ундаги ўсаётган ўсимликлар, яшайдиган ҳайвонларнинг мавжудлиги ҳам ёғадиган ёғингарчиликнинг ҳажмига боғлиқ. Қизилқумдаги ҳайвонот дунёси ранго-ранг ва ўзгачадир.Бу ердаги ҳайвонлар, ўсимликлар каби иқлимий шароитда, қурғоқчиликка, ёзнинг жазирама ҳароратига, сувсизликка жуда мослашиб олган. Бу ернинг ҳайвонот дунёси бошқа жойлардан турлар хилма-хиллигининг кам сонлилиги, ўзига хос рангли либосга эканлиги ва тунги ҳаёт фаоллиги билан ажралиб туради.
    Қизилқум саҳросиЎзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимликлар ва ҳайвонлар турлари учрайди. Жумладан; ўсимликлардан оқ лола, суғдиёна лоласи, Нурота астрагали, патсимон астрагал, қопчиқтоғ астрагали, Нурота мовийгули, жовқасин лоласи, Корольков ширачи ва бошқа ноёб ўсимликлар ҳамда ҳайвонларидан "Сайғоқ”, "Жайрон”, "Ўрта осиё қундузи” "Қизилқум архари” судралиб юрувчилардан "Кўдаланг бўритиш илон”, "Капча илон”, "Дашт  қора илон”, қушлардан "Пушти сақоқуш”, "Жингалак сақоқуш”, "Зарафшон қирғовули” "Йўрға тувалоқ” ва бошқа турлари учрайди. Қизилқумда бир нечта ноёб маъданли сувлари, шифобахш булоғлари мавжуд. Бу булоқларнинг баъзилари қадимдан машҳур бўлиб, муқаддас деб ҳисобланган. "Қоракат” яқинидаги иссиқ булоқ "Олтинсой”даги беқиёс қимматли шифобахш термал сувли булоқ  шулар жумласидандир. Бундан ташқари Нурота шаҳрида мавжуд бўлган муқаддас чашма суви – йил давомида бир хил яъни 19 0С ҳароратда туриши ҳамда кўплаб касалликларга даъво бўлиши олимлар томонидан  тасдиқланган. Ушбу булоқларнинг сувларидан маҳаллий иқлимий шароитлар билан биргаликда кўпгина касалликларни даволашда фойдаланиш мумкин.
Қизилқум ҳудудидан минерал ҳом ашёларни қазиб олиш жараёнида чўлда ноёб ишлаб чиқариш мажмуи, кўп сонли конлар, шахталар, карьерлар, кенг тармоқли автомобил йўллари, электр узатиш линиялари, сув узатувчи тармоқлар, темир йўллар вужудга келди. Шу билан бир вақтда гўзал кўркам, кўкаламзор, ҳиёбонларга, фавворалар ва ҳовузларга бой, хоналарга совуқ ҳаво етказиб бериладиган ва бошқа маиший қулайликларга бой бўлган уйлар, дам олиш ва маданият марказларига эга бўлган шаҳарлар қад кўтарди. Қизилқумнинг Учқудуқ ва Зарафшон олтин қазиб олувчи гигант саноат корхоналарига эга бўлганлиги алоҳида мазмун касб этади. Жазирама чўлнинг қоқ ўртасида гуллаган ЗарафшонУчқудуқ, Зафаробод, Нуробод ва вилоят маркази, Қизилқумнинг ҳақиқий истеҳкоми – саноатчилар шаҳри гўзал Навоийнинг шуҳрати узоқ-узоқларга бориб етди. 
 
Панжи  РУЗИКУЛОВ,
Навоий вилоят табиатни муҳофаза
қилиш қўмитаси бионазорат инспекцияси бошлиғи





@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера