Она сайёрамиз - бизнинг уйимиз

апрель 18, 2013   - 0 +
 
Она сайёрамиз - бизнинг уйимиз
Анжуманни ноанъанавий тарзда соҳа мутахассислари эмас, балки ёш экологлар яъни мактаб ўқувчилари бошлаб беришди. Дастлаб ўқувчилар  томонидан тайёрланган   жонли табиат кўргазмаси намойиш этилди.  Ундан ўрин олган мактабнинг 5 е- синф ўқувчиси Шаҳризод  Шамсиддинов оппоқ кабутари билан, 7 в-синф ўқувчиси Самандар Бўритошев кулранг қуёни билан, 8-а синф ўқувчиси Лобар Муродова бир жуфт тўтиқушлари билан жонли бурчакда ажралиб турди.
Шундан сўнг тадбирнинг мактабда ташкил этилган ва ҳозиргача  600 та қарағай, 55 та мевали дарахт кўчатлари экилиб, парвариш қилинаётган "Экобоғ” билан танишиш  ва янги дарахт кўчатлари ўтқазиш  қисмига ўтилди. 
"Дарахт эккан киши минг йил яшайди” лойиҳа тақдимотида ўқувчилар  экологик маданиятни оширишга тенгдошларини бир сафга чорлашди.
Тадбир иштирокчиларига  Экоҳаракат фаоллари томонидан етказилган Халқаро Рамсар Конвенцияси тўғрисидаги ҳамда мамлакатимиздан "Айдар-Арнасой”  кўллар тизими, Навоий вилоятидаги Тўдакўл ҳамда Қуйимазор ҳавзалари Рамсар Конвенциясининг халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ҳудудлари рўйхатига киритилганлиги  ва улар нафақат балиқлар, балки турли хил қушларнинг кўпаядиган манзиллари ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам қизиқарли бўлди.
Анжуман якунида тадбирда фаол иштирок этган ёш эколог ўқувчилардан бир гуруҳига  ташкилотчиларнинг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера