Танамиз – кимё комбинати

апрель 18, 2013   - 0 +
Танамиз – кимё комбинати
   Одам танасидаги фосфор нақ 20 минг дона гугурт бошчасини ишлаб чиқаришга; ёғ эса 10 дона совун тайёрлашга, олтингугурт эса уйимиздаги севимли  кучукчани бургалардан халос этишга кифоя қилади. Одам организмининг кимёвий хусусиятларидан турли соҳаларда фойдаланилмоқда. Биласизми, евро тангаларининг мустаҳамлигини синаб кўриш мақсадида… одамнинг ошқозон ширасига солишган!
    Одам организми нафақат кимёвий лаборатория, балки тайёр дорилар ишлаб чиқарадиган фармацевтика заводи ҳамдир. Масалан, биз баъзи мева ҳамда сабзавотлар орқали оладиган бензой кислотаси организмда ацетилсалицат кислота ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлайди. Маълумки, мазкур кислота машҳур ҳаб дори – аспириннинг асосий таркибий қисмидир.
Эринмаган олимлар одам бошида нечта соч толаси борлигини санаб чиқишган. Аниқланишича, одамда ўртача 100 000 дона соч толаси, аниқроғи, илдизи бўлар экан. Ҳар бир илдиздан навбати билан 20 тагача тола ўсиб чиқади. 
    Малла сочилиларнинг омади чопган: уларда 140-150 минг дона соч толаси бўлади. Қора сочлиларда ўртача 110 минг, қўнғир сочлиларда 100-120 минг, қизғиш сочлиларда 85-88 минг дона тола бўлар экан.
    Ҳамма биладики, кулиш соғлик учун фойдали. Француз невропатологларининг таъкидлашича, физиологик нуқтаи назардан йиғлашнинг ҳам нафи катта. Кулганимизда юзимиздаги 17 та мушак, йиғлаганимизда эса 43 та мушак ишга тушади! 
Танангизда қанча илик борлигини биласизми? Атиги 2600 грамм. Озгинаю созгина деган жумла айнан иликка тегишли: у ҳаёти давомида 650 килогача эрироцитлар ва деярли 1 тонна лейкоцитлар ишлаб чиқаради.
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера