Пробиркадан чиққан 5 миллион бола

ЭКУ орқали туғилганларни одатда «пробирка болалари» деб ҳам аташади.
«ЭКУни бепуштликнинг кафолатли давоси сифатида қабул қилмаслик керак, – дейди британиялик гинеколог Стюарт Лэвери. – Уни хоҳлаган пайтда қўллаб, кутилган натижага эришилади, деб ишониб қолманг».
Шифокорнинг айтишича, ЭКУнинг самарадорлик даражаси унчалик юқори эмас. Бироқ айрим оилалар учун бу энг сўнгги чора.  
Ҳар йили дунё бўйича 350 мингга яқин бола экстракорпорал уруғлантириш ёрдамида туғилади. Илк бор 1978 йили Манчестерда ЭКУ ёрдамида чақалоқ – Луиза Жой Браун дунёга келган эди. 2007 йилда Луизанинг ўзи ҳам ЭКУда фойдаланиб, фарзанд кўрди.  
Экстракорпорал уруғлантириш усули британиялик эмбриолог Роберт Эдвардсга тегишли. Бу ютуғи учун у Нобель мукофотини қўлга киритган.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии