Онажоним табиат

апрель 19, 2013   - 0 +
Қизилтепа туманидаги  5- умумий ўрта таълим мактабининг 8-"в” синф ўқувчиси
Онажоним табиат
 Баъзида мактабга бораётиб йўл ёқасида турган дарахтларга разм соламан, гўёки улар менга ҳар тонг "ўқишга яхши бориб кел” дея тилак билдираётгандек бўлади...
    Мен табиатдаги ҳар бир жонли нарсалардан илҳомланаман. Ҳеч ёмғир ёғишини кузатганмисиз? Менинг назаримда, ёмғир маълум вақт давомида табиатга берган озорларимизни даволаш учун юборилган табиатнинг малҳамидек гўё... яъни кўпинча ахлат ва чиқиндиларни белгиланган жойга тўкишмайди, еримизга озор берамиз, мусаффо ҳавомизни ифлослантирамиз. Ерни  боқмай ташландиқ ҳолга келтирамиз. Она ер эса ҳаммасини  кўриб жим нафас олаверади...
    Яна бир нарса   эътиборимни ўзига жалб қилади. Тўғрироғи, тинчлик бермайди. Биз болалар  ота-онамизнинг пешона тери эвазига  олинган китоб-дафтарларимизни  ҳамиша ҳам кўнгилдагидек асрайвермаймиз. Айрим  тенгдошларимиз уларга кераксиз нарсаларни ёзиб ташлайди, зарур бўлмаса  ҳам дафтардан йиртиб, бир-бирларига итқитишади, ахир шу қоғозлар ҳам осонликча тайёрланмайди-ку......
    Ёки нега ўқувчилар мактабда бир хил шароитда ўқишса-да,  фанларни бир хил ўзлаштирмайди.  Биз учун яратилган шундай шарт- шароитларнинг қадрига етиб ўқишимиз керак эмасми?
Онажоним табиат
Йиллар ўтади, бизга доимо ҳамроҳ бўлган табиатимизга, Ватанимизга биз ҳам нимадир қайтариб беришимиз керак. Ўша нарса нима? Бу бизнинг камолга етиб, комил инсон бўлиб, жонажон Ватанимизга сидқидилдан хизмат қиладиган бирор касб эгаси бўлишимизда, одамларга наф келтиришимизда, қолаверса, ҳар бир сониянинг қадрига етишимизда деб биламан...
    Ер курраси думалоқ. Унда турли миллат ва элатлар яшайди.  Истагим: Дунёда тинчлик  ҳукмрон бўлса, ҳамма жойда осмон доимо кўм-кўк мусаффо бўлса... болалар бир-бири билан дўст бўлса...Ўзбекистонимизнинг онажон ва жонажон табиати доимо гўзал бўлса, унинг ҳар бир гиёҳини асраш- авайлашда ҳар биримиз иштирок этсак...
Диёра ДАВЛАТ  ҚИЗИ

 


@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера