Дарахт кесиш учун рухсатнома олиш шартми?

Маълум булишича  бир гектар ерга экилган  дарахтлар 200 киши нафас  олганда чикариладиган СО2 газини синдириб, О2 газини ажратиб чикаради.

Колаверса  дарахт сояси оромбахш хис богишлаб, иссикдан  саклайди. Лекин куриган, чириган касал теккан ва шахарни ободонлаштириш режаларни  амалга ошириш хамда бинолар, иншоотлар ва коммуникация  курилиш билан  боглик холларда дарахт бутазорларни  кесиш зарурати тугилади.

Куригсн дарахтларни  кесиб ташлашда  хам узбошимчалик  билан  иш юритмаслик керак, чунки Узбекистон Республикасининг 1997 йил 29 декабрдаги «Усимликлар дунёсини  мухофаза килиш ва ундан  фойдаланиш тугрисида»ги конуни 15-моддасига     мувофик  урмон фондига  кирмайдиган жойлардаги дарахтларни  ва буталарни кесиш махаллий  хокимият органларининг табиатни мухофаза  килиш кумитаси билан  келишилган холда рухсат берилади. Даставвал шахар ободонлаштириш  бошкармаси   ва табиатни мухофаза килиш кумитасига  хат билан мурожат килиниши  керак. Тегишли хулоса  олингадан сунг, дарахт кесилишига  рухсат берилади.  
Усиб турган дарахтларни   кесиш тартиби Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  2004 йил 28 октябрдаги №508-сонли карорида белгиланган  булиб, махаллий хокимият хамда табитани мухофаза килиш  кумитасидан  махсус  рухсатнома  расмийлаштириб, такса  асосида   тегишли туловларни бажаргандан кейин кумитамиз розилик беради. Акс холда дарахтларни рухсатсиз кесилиши  маъмурий  жавобгарликка ва хатто  етказилган  зарар микдори энг кам  иш хакининг  100 бараваридан ошса МЖтКнинг 198- моддасига кура жинойи жавобгарликка олиб келади. Оммавий таргибот тизимлари  оркали экологрларимизни  тушунтириш, ташвикот ишларига карамай, усимлик  дунёсига булган  аёвсиз, вахшиёна мунособатлар хали хам учраб турибди,  бу ахоли томонидан  кумитамизга уринли шикоятлар келиб тушишга сабаб булмокда.Баъзе фукароларни тушунтуришига караганда улар дарахтларни  кесиш  учун рухсат олиш  лозимлигини билмасликларини  важ килишади. Вахоланки, Узбекистон Республикаси Конституциясининг 50- моддасида  хар бир фукаро  атроф табиий мухитга эхтиёткорона муносабатда булишга  мажбурлиги  курсатилган.
Дарахтларни  кесиш  масаласида асосий тарзда  мурожаат  килган  фукаролар, тадбиркор ва бошка  шахсларга   кумитамиз томонидан  услубий ёрдам курсатиш  хизматлари  доимо бажарилади.
Хуллас куриган  булса хам, усиб турган  дарахтни хам кесиб  ташлашга  шошилманг тегишли хулосалар   олиш учун  шахар  кукаламзорлаштириш бошкармаси,  табиатни мухофаза килиш кумитасига муржаат  килинг, акс холда жарима тулашингизга  тугри келади. Агар дарахт кесиш холатлар  булса  ва тегишли хужжатлар булмаса 225-22-78; 225-45-78 ишонч  телефонларга  кунгирок килинг. Уйлаймизки  шахримизнинг  хар бир  фукароси, хайрли ишларга  уз  хиссасини  кушади.          

Амонмурод Амонов

 

 

Навоий шахар Табиатни мухофаза
килиш инспекцияси назоратчиси

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии