Табиат мухофазаси баркамол авлод келажаги

апрель 25, 2013   - 0 +

Табиат мухофазаси  баркамол авлод келажагиУзбекистон Республикаси мустакиллика эришгач, атроф мухитни, хайвонот усимлик  дунёсини  мухофаза этишга алохида эътибор  берилди. 1992 йил  9 декабрдаги «Табиатни мухофаза килиш тугрисида», 1993 йил  7 майда «Алохида мухофаза килинадиган худудлар тугрисида», 1997 йил 26 декабрда «Усимликлар дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тугрисида»ги конунлар кабул килинди. Бу конунлар барча усимликлар турларини саклаб колиш, уни асраб- авайлаш  ва мухофаза килишда мухим хужжатлар булиб хисобланади.Шунингдек Узбекистон Республикаси Вапзирлар Махкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги №508-сонли  карор билан тасдикланган «Усимликлар дунёсини  объектлардан фойдаланиш, уларни Узбекитсон  Республикасига олиб кириш ва унинг  ташкарисига олиб чикиш  тартиби тугрисида»ги Низомга мувофик, давлат урмон  фондига  кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш, шунингдек давлат урмон  фондига  кирмайдиган захира ерларда пичан  уриш  ва чорва молларини утлатиш учун махсус рухсатномалар  бериш махаллий хокимият, узини- узи бошкариш органлари рахбарлари  томонидан амалга оширишда карамасдан, чорва молларининг  исталган жойларда  хохлаганларича утлатилиши хамда ёш нихолларни пайхон  киилб, табиатимизда кескин топтплмокдалар.

Мисол килиб айтиш жоизки баъзи табиатимизга бефарк фукароларимиз  томонидан шахримиз «Жоме» масжиди  атрофида хамда йирик ишлаб чикариш корхоналарининг санитар химоя зонаси яъни шахар билан корхона оралигидаги кукаламзорлаштириш худудида куй молларни бокиб ёш нихолларни  пайхон килмокда.
Табиийки, гузаллик либосини кийгач вилоятимиз  табиат ошикларини  шу кир- адиру тогларга  чорлайди. Табиатни хамма  севади, хамма унинг шайдоси. Аммо, одамларимиз  ана шу табиатга булган  «мухаббати» дан  она табиатимиз  купрок азият  чекмокда.
Табиат мухофазаси  баркамол авлод келажагиМан табиатни кузатиб, шундай хулосага келдимки, у айникса бахор пайтида  жуда куп зарар куради. Масалан, бахорнинг биринчи элчиси  булган гулбарри адирларимизда  илгари  жуда куп  булар эди. Бу гулни одамлар «Сарик - лолача» хам  дейишарди. У хакикатдан  хам  лоладошлар  оиласига  мансуб булиб, лоладан кичикрок  ва ранги  сарик булади. У эрта бахорда  кир –адирлар  ён багрида  очилар эди.
Эсимизда, болалик  йилларимда Нурото туман  «Соб» кишлок  тог этакларида  кир- адирлар  ястаниб ётар эди.
Биз болалар  гулбарра   теришга чикардик, ушанда  юзлаб уквчиларнинг  хар бири  тутам – бир тутам гулбарра  ковлаб ва нозир гулларни пиёзи билан бирга сувга куйиб томоша килардик. Ха, бола эканмиз  куп нарсаларга аклимиз етмаган экан. Укитувчиларимиз  хам табиат кучогида  узимизни  кандай  тутишимиз кераклиги хакида канчадан-канча сабок беришган булсада, биз севган  гулларимизнинг йуколиб кетишига узимиз сабабчиси булган  эканмиз, буни англаб етдим.
Хеч кимга  сир эмаски, хар йили  табиатни  вахшёна талаш, хато киру- адир  бузларни узбошимчалик билан бузиш холатлари узликсиз давом этиб келмокда хозирги кунда  хам табиатимизни асрашдек  ахвол узгаргани  йук десак хато килмаган буламиз. Айникса бахор чогида лола кизгалдоклар, лолалар , бинафшалар, кокиут гуллари  жуда куплаб  нобуд килинади. Ривожларни таг- томири билан  олиш, кийик ути зираворлар ковулларга шавкатсизларча кирон келтириш  одат тусига кириб колган.
Табиат кучогида уз шахсий  машиналарида, автобусларда сайр килгани чикишиб, кучокларига тулганича лолакизгалдоклар, лолалар гулдастасини олиб кайтишади. Улар узларининг келажак авлодларни табиат гузалликлардан  махрум килишаётганлигини хаёлларига келтиришмайди хам. Одамлар  сайиллар, саёхатлар килишсин, аммо гиёхларни топташмасин, тог гулларини узмасин, табиат табиатлигича  колсин.
Усимлик дунёсини  мухофаза килишда  кенг омма иштирок  этган  такдикда   ижобий  натижалар   беради, шундагина  биз келгуси авлодлар учун  табиат  оламанинг  бебахо  бойлигини  саклаб  колдирган буламиз. 

Амонмурод Амонов

 

Навоий шахар Табиатни мухофаза
килиш инспекцияси назоратчиси
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера