Аввал бозор...

май 07, 2013   - 0 +

Аввал бозор...Ўзбекистон бозорларига тенг келадиган бозорни дунёнинг ҳеч еридан топаолмайсиз.  Бозорларимиз тўкинлиги Она еримиз саховатидан, элимиз фаровонлигидан, деҳқону соҳибкорларимизнинг ҳалол меҳнатидан нишона албатта. Афсуски,  табиат берган нозу неъматлар кўзни қувонтирган бир  вақтда бозорлардаги  айрим нохуш манзараларни кўриб хуноб бўласиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги "Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг шаҳар ва туманлардаги бозорларда йўл қўйилган камчиликларни тугатиш юзасидан тузилган чора-тадбирларда бозорларимизнинг баъзи "қинғир” қиёфаси кўриниб қолди. 
Аввал бозор...Навоий вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан шаҳар ва туманлардаги бозорларда йўл қўйилган камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш учун аниқ таклифлар берилган бўлишига қарамасдан,  афсуски, кўрсатилган муддатда аҳволнинг ижобий томонга  ўзгариши кам бўлди.
Масалан,   вилоятимиз марказида жойлашган "Саховат” масъулияти чекланган жамиятга қарашли Марказий деҳқон бозорида  экология талаблари қоидаларига риоя этилиши юзасидан аниқланган ва  камчиликларни бартараф этиш учун муддат берилган бўлишига қарамасдан бозорда ҳосил бўладиган чиқиндилар учун "Рухсат этилган чегаравий ташланма” (ПДО) ва бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган 22 та хусусий ошхоналар учун "Атмосфера ҳавосига  рухсат этилган чегаравий чиқарилма” (ПДВ) меъёрий ҳужжатлари ишлаб чиқилмаганлигининг гувоҳи бўлдик.
Аввал бозор...Худди шундай камчиликларни тугатиш муддати ўтган бўлишига қарамасдан, Навоий шаҳридаги 10- микрорайондаги деҳқон бозори, гулистон деҳқон бозори, Навоий шаҳар савдо комплексида ҳамон пайсалга солинаётганлигини қандай тушуниш мумкин?
Ёки Учқудуқ туманидаги деҳқон бозори ҳудудида чиқиндиларни вақтинча йиғиш учун контейнерлар ташкил этилмаганлиги  чора-тадбирда кўрсатилган бўлсада,  бу топшириқ ҳанузгача бажарилмаган. Худди шундай манзарани  Қизилтепа, Хатирчи, Конимех, Нурота, Навбаҳор туманларида ҳам кўриш мумкин.
Юқоридаги камчиликларнинг барчаси барча бозорлар қатори Зарафшон шаҳридаги бозор ва савдо комплексларида аниқланган эди. Зарафшонликлар "Яхши отга бир қамчи...” деган мақолга амал қилиб,  кўрсатилган камчиликларни бартараф  этиш юзасидан белгиланган топширикларни ўз муддатида бажариб, бозорлар ҳудудини чиқиндилардан тозалаб,   зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиб,  ёруғ юз билан аҳолига намунали хизмат кўрсатишда давом этмоқда.   
Мазкур чора-тадбирларнинг бажарилишини пайсалга солган ўз ишига масъулиятсиз мутасаддилар бу топшириқлар қоғозда қолиб кетади, деб ўйласалар  хато қиладилар. Бундай бепарволиклари учун бир кун пушаймон бўладилар.
Толмас  ҚУВОНОВ,
Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси  
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш  инспекцияси бошлиғи
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера