Ухлатадиган воситалар

май 09, 2013   - 0 +
Ухлатадиган воситалар Уйқусизлик ҳозирги вақтда жуда кўп одамларда учраб турадиган ҳолатдир. Уйқу одам ва ҳайвонлар учун жуда зарур. Агар одам 7 кун давомида ухламаса ҳар хил руҳий кассаликларга учраши мумкин. Уйқу организмни ҳимоя қилишқилиш тадбири, чунки у нерв ҳужайраларини узоқ вақт қўзғалиши натижасида чарчашдан сақлайди. Уйқу келтирувчи дори воситалариуйқуни келтириш ва нормаллаштириш мақсадида берилади. Бу гуруҳга кирадиган препаратлар синтетик йўл билан олинади. Буларга фенобарбитал, барбитал, барбитал натрий препаратлари киради. Булар қабул қилингандан 40 дақиқадан сўнг уйқу бошланиб, 7-8 соат давом этади.
 
Препаратлар узоқ вақт қабул қилинса, одам уларга ўрганиб, қарам бўлиб қолади. Бу препаратлар жарроҳлик амалиётида ҳам кенг ишлатилади. Айниқса, операциядан олдин ва кейин бўладиган уйқусизликда берилади. Гипертония хасталиги билан оғриган беморларга ҳам гипотонзив препаратлар билан бирга ухлатувчи дорилар, кўпинча барбитуратлар, кичик дозада қўшиб берилади. Ухлатадиган воситаларни катта дозада  (5-10 таблетка) қабул қилинса одам заҳарланиб қолади. Заҳарланишнинг асосий белгиси коматоз ҳолатидир. Бунда касал уйғотиб бўлмайдиган даражада қаттиқ уйқуга тушади, нафас сусайиб қолади, юз-тана териси оқариб, лаблари кўкаради, тана ҳарорати пасайиб, қон босими пасайиб, қон босими пасайиб , пулс сустлашган бўлади. Оғир заҳарланишда нафас олиши тўхташи ва одам учун фожиа билан тугаши мумкин. Ўткир заҳарланишда тез тиббиёт ёрдами кўрсатиш зарур. Биринчи ухлатувчи дориларнинг антогонистлари бўлмиш кофеин,фенамин ёки кордиамин, гидрохлорид, сититон, аналептик аралашмани инъекция қилиш керак. Меъдага зонд солиб уни илиқ сув билан ёки калий пермонганат (1:4000) эритмаси билан ювилади. Оёқ – қўлга грелка қўйиб иссиқ чой ёки кофе ичирилади. Кейин касалхонага юборилади.
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера