Бўр – соғлом суяклар учун мўъжизавий озиқ модда.

май 09, 2013   - 0 +
Бўр – соғлом суяклар учун мўъжизавий  озиқ модда.Айтиб ўтиш жоизки, бўрни истеъмол қилиш истаги одатда камқонлик (анемия), яъни қонда гемоглабин миқдори пастлиги билан боғлиқдир. Шунинг учун авваламбор қонга анализ топшириш керак, у бу муаммо борми ёки йўқми аниқлаб беради. Агарда бор бўлса, бу ҳолатда фақатгина тўғри рацион тузиб қондаги гемоглабин миқдорини кўтариш керак ва муаммо ўз ечимини топади.
Хомиладор аёллар бўр истеъмол қилиш ниятига бошқа сабаблар буйича келишади: хомиладорлик вақтида организмдан кўп миқдорда калций чиқиши, организм эса ўз ўрнида ушбу бўш ўринларни тўлдиришга ҳаракат қилади. Болалар ҳам тез ўсиш сабабли ушбу минерал етишмовчилиги билан қийналишади. Айнан шу сабабли инсонларда бўр истеъмол қилиш истаги пайдо бўлади.
Истеъмол қилиш учун бўрни дорихонадан ҳарид қилиш маъқул, бу оддий калций глюконатдир. Канцеляр бўрни танаввул қилиш тавсия этилмайди, чунки унинг таркибидаги турли хил кимёвий моддалар факат зарар келтириши мумкин. Шунингдек ортиқча калций организмга тушса, буйракда тоши бор инсонлар учун ёмон таъсир этади. Бўр таркибидаги калций витамин D ва фосфор тузларисиз ўзлаштирилмайди. Ушбу барча элементлар жигар, сут сабзавотлар ва мевалар  таркибида мавжуд. Таъкидлаб ўтиш жоизки, жиғилдон қайнашига ичиладиган дори-дармонлар таркибига бўр (калций глюконати) киради ва айнан у ушбу ёқимсиз хисдан озод этади.  
Қўшма  Штатларнинг Шимолий Дакота штатидаги Гранд Форкс шаҳрида жойлашган Қишлоқ хўжалигининг инсон озуқасига асосланган лабораторияси бўр одатда тупроқ ва озуқаларда учрашини айтади, бироқ кўпгина америкаликлар бўр тақчиллигига учраган. Лаборатория мутахассислари 17 ҳафталик тажриба ўтказишди ва иштирокчиларни ҳар куни 3 – 6 миллиграмм бўр билан таъминлаб туришди. Натижада, иштирокчилар танасида калций, фосфор ва магний тақчиллиги бартараф этилди. Одатда бу тақчилликка ишлов берилган тезпишар овқатлар, кўп миқдорда гўшт, туз, шакар ва ёғ истеъмол қилиш, табиий ҳўл мевалар, сабзавотларва донлардан кам ейиш сабаб бўлади.-дейди РАЖАБОВА Азиза УзДЖТУ жисмоний тарбия ва спорт кафедраси катта ўқитувчиси шифокор – терапевт.
Бўр билан таъминлаш натижасида 8 ҳафтадаёқ иштирокчилардаги калций етишмовчилиги 40 фоизга яхши томонга ўзгарган. Бўр, шунингдек, калций ва соғлом суяклар билан таъминловчи муҳим гормонлар даражасини икки баробар ортишига ёрдам беради. 
Ҳар қандай вазиятда, агардабўр истеъмол қилиш истаги пайдо бўлса, шифокор билан учрашиб анализни топшириб, уларни жавобларидан кейинистеъмол қилиш қўлланмаси буйича калций глюконат тавсия этилади.
Илмий тадқиқотларни кўрсатишича, аёлларнинг қуёшда енгил тобланиши ва етарли жисмоний машғулот билан шуғулланишлари соғлом суякларни шакллантиришга ёрдам беради. Бунга қўшимча, доимий равишда табиий маҳсулотлар, ҳўл мевалар ва сабзавотлар, салатлар ва кўкатлар истеъмол қилишга асосланган турмуш тарзи юрак касалликлари, қон босимининг кўтарилиши, ўсма ва бошқа хасталиклардан ҳимояланишга кўмаклашади. 

@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера