Зарафшонда мактаб ярмаркалари иш бошлайди

август 14, 2013   - 0 +
     

Зарафшонда мактаб ярмаркалари иш бошлайди Ҳадемай ёзги таътил ҳам якунланиб, янги ўқув йили бошланади. Ўқув масканлари бағрига ошиққан талаба ва ўқувчиларни биринчи қўнғироқ жаранги кутиб олади. Ҳозир ўқувчи-ёшлар 2013-2014 ўқув йилига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Шаҳар ҳудудида ўқувчиларга сифатли ҳамда арзон ўқув қуроллари ва анжомлар етказиб бериш мақсадида ўн икки жойда мактаб бозори ва ярмаркалари ташкил этилиши режалаштирилган. Уларнинг учтаси буюм бозорида, тўрттаси Зарафшон савдо марказида, биттаси "Наврўз” деҳқон бозори ва яна тўрттаси бозорнинг 6-кичик туманидаги филиали ҳудудида бўлади. 

Мактаб бозори ва ярмаркасига шаҳар ҳокимлиги, Саноат касб-ҳунар коллежи, Зарафшон шаҳар савдо-саноат палатаси, халқ таълими бўлими ва монополиядан чиқариш, рақобатни ривожлантириш бошқармаси ходимларидан иборат назорат гуруҳи бириктирилган.

Мактаб бозори ва ярмаркасида минглаб ўқувчилар учун, талаб этиладиган ўқув қуроллари ва анжомларига корхона, тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан жами 211 млн.сўм харажат қилиниши кутилмоқда. Якка тартибдаги тадбиркорлар Н.Ортиқова, А.Изомов, М.Саломова ва М.Раҳманова, Ш.Аҳмеджонов, Г.Худайқуловалар томонидан ташкил этилган савдо расталарида 28 номдаги мактаб анжомлари ва кийимлари сотилади.

Ярмарка ўз ишини август ойининг ўрталарида бошлаши режалаштирилган.

Новость отредактировал: info - 21-02-2015, 18:34

@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера