Хизмат тури кенгаймоқда, сифати ошмоқда

август 20, 2013   - 0 +

Хизмат тури кенгаймоқда, сифати ошмоқда

    Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар соғлом жамиятни барпо этишга қаратилгандир. "EFFEKT-DENTA” хусусий корхонаси ҳам зарафшонликлар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат кўрсатмоқда. Тадбиркор Илҳомжон Абдуллаев маблағи ҳисобидан ташкил этилган мазкур корхонада беш нафар фуқаро иш билан таъминланди. Бундан ташқари шаҳримизга янги, замонавий тиббий технологияларнинг кириб келиши ҳамда аҳолига сифатли хизмат кўрсатишга ҳисса қўшаётир.

    2013 йилнинг 8 июль куни ташкил этилган "Zarafshon oltinsoy” масъулияти чекланган жамияти маъмурияти анчадан бўён фаолияти тўхтаб турган "Оқтош” ресторанини қайтадан ишга туширди. Натижада саккиз нафар фуқаро иш билан таъминланди. Ходимларнинг асосий қисмини хотин-қизлар ташкил этади. Касб-ҳунар коллежларида таҳсил олган ёш ходимлар 400-500 минг сўм атрофида маош олишади.

Хизмат тури кенгаймоқда, сифати ошмоқда

    Зарафшон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар сони яна биттага ортди. Янги ташкил этилган "JENSHEN-FARM” масъулияти чекланган жамияти шаҳримиз аҳолисининг дори-дармонга бўлган талабини қондиришга хизмат қилади. Энг асосийси, иш билан таъминланган уч нафар ходимнинг икки нафари коллежни тамомлаган ёш мутахассислардир. 

"REAL BIZNES-ZAR” хусусий корхонаси томонидан шаҳримизнинг 12-кичик туманида янги савдо дўкони ташкил этилди. Мазкур савдо дўкони корхона раҳбари Фарҳод Алимовнинг маблағи эвазига барпо этилди. 2013 йилнинг 24 июль куни давлат рўйхатидан ўтказилган корхона уч нафар кишини иш билан таъминлади.

Новость отредактировал: info - 22-02-2015, 18:36

@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера