Зарафшон шахрида ким кимни алдаяпти?

сентябрь 26, 2013   - 0 +
   
 Зарафшон шахрида ким кимни алдаяпти? 
Яшаб турган хонадони, уйи, маҳалласини тоза, озода сақлаш аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган эзгу фазилатлардан бири саналади. Қолаверса, озодалик бор жойда хайру барака, файз бўлади. Шу боис сўнгги пайтларда бу юмушга мавсумий эмас, доимий равишда алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, Зарафшон шаҳрида ҳам кўп қаватли уйлар атрофида тозалаш, ободонлаштириш жараёни давом этмоқда. Ахир, атрофимиз тоза, саранжому саришта, гўзал бўлгани яхши. 
Яқинда бир танишимизни кўриш учун ҳамкасблар билан Зарафшон шахар 3-Тиббий-санитария қисми томон йўл олдик. 3-кичик туман ҳудудидан ўтиб борар эканмиз, ҳудуддаги 18, 19 – уйлар атрофидаги ҳолат эътиборимизни тортди. Уй олдидаги хушманзара гулзорлар баҳри дилингизни очади. Кўкаламзор ва обод манзара кишига хуш кайфият бағишлайди. Аммо ... танганинг иккинчи томони бўлгани каби, 19-уйнинг орқа томонига ўтганимизда олд томонидан-да "кўркам” ва "озода” жойларнинг гувоҳи бўлдик.
Зарафшон шахрида ким кимни алдаяпти? Хас-ҳашаклар уюми, ҳар томонга сочилиб ётган чиқиндилар, қовжираган баргларнинг кўплигидан ариқчалар мутлақо кўринмай қолган. Қизиғи бу ҳолат на маҳалла мутасаддилари ва на шаҳар ободончилиги ҳамда кўкаламзорлигига масъулларнинг эътиборини тортган.
 
Мазкур уйда элликдан зиёд хонадон бор. Агар ҳар бир хонадонда ўртача икки киши яшаса, демак юздан ортиқ одам бу уйда истиқомат қилади. Наҳотки улар учун ўз уйи, жиллақурса, ўз хонадони атрофини бегона ўтлар, чиқиндилардан тозалаб қўйиш шунчалик қийин бўлса?
Билишимизча ушбу уй маҳаллада намунали ва обод уй сифатида қайд этилган. Аммо биз гувоҳи бўлган манзарадан кейин бу гапга ишониш мушкул. Хўш, ким кимни алдаяпти? 
Хуллас, касал кўриш баҳона шаҳардаги ободонлаштириш, озодаликни бир уй атрофида кузатганимиз шулар. Зарафшан шаҳарда эса ўнлаб шундай уйлар бор. Обод турмуш, гўзал ҳаёт осмондан тушмайди. Бунинг учун ҳар биримиз ҳаракат қилишимиз, лоақал, ўз уйимизни саранжом-саришта тутишимиз лозим. Буёғи эса ҳар кимнинг виждонига ҳавола. Нима дедингиз?

@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера