Зарафшон шахрининг шижоатли хотин-кизлар

сентябрь 26, 2013   - 0 +
 
Зарафшон шахрининг шижоатли  хотин-кизлар 
Яқинда Навоий Давлат кончилик институтининг Зарафшон умумтехника факультети хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти Нурота туманида ўтказилган танловда "Энг намунали олий ўқув юрти хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти” номинацияси бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Бу факультет хотин – қизлари томонидан Ватанимиз  Мустақиллигининг 22 йиллик тўйига туёна бўлди.  
"Ижтимоий-гуманитар фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси Сайёра Бекмуратова ўтган йили Фонд Форумнинг "Педагогик  грантлар дастурида” "Кончилик  мутахассислиги йўналиши талабалари  учун  инглиз  тили  клуби” деб номланган лойиҳаси билан иштирок  этиб, ғолиблар қаторидан ўрин эгаллаши факультет, шунингдек, институт жамоасини ниҳоятда қувонтирди. С.Бекмуродова таълим муассасасининг ташаббускор, тажрибали ўқитувчиси сифатида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келмоқда. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Чет тили” фани бўйича талабалар конференцияси ҳамда талаба-ёшларни чет тилларини ўрганишга қизиқишларини орттириш мақсадида "Еnglish club”ини ташкил этиб туради.  
Айтиш жоизки, ушбу таълим муассасасида хотин-қизлар фаоллиги ва ташаббускорлиги билан кўплаб ютуқларга эришиб келишмоқда. Бу ерда 43 нафар хотин-қизлар фаолият юритади. Улар иш фаолияти давомида турли йўналишлар бўйича бир неча бор ғолибликни қўлга киритган бўлиб, эришган ютуқлари, меҳнатлари билан бугун шаҳардаги таълим муассасалари, хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотларига ўрнак бўлишмоқда.
"Назарий механика” фани бўйича республика олимпиадасида 1-ўринни қўлга киритган Ирода Тешаева, НДКИ талаба-қизлари ўртасида ўтказилган "Балли қизлар” танловида ғолибликни қўлга киритган Шахло Эргашева, Республика иқтидорли талабалар анжуманида ўз мақолалари билан  ҳамда "Иқтидорли талабалар” семинарларида илмий изланишлари билан иштирок этиб келаётган Умида Шерматовалар бугун ушбу таълим муассасасининг фахри саналади. 
Факультетда хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятига алоҳида эътибор қаратилган. Қўмитанинг асосий мақсади хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ахлоқий ва тиббий маданиятни ошириш, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида маънавий баркамол, етук ахлоқли, Ватанга, халққа садоқатли шахс ҳамда юқори малакали мутахассис қилиб тарбиялашдан иборатдир.
Зарафшон шаҳар ФҲДЁ  бўлимининг жамоатчилик асосидаги ишлаб чиқилган "Ёш оила қурувчилар мактаби” нинг дастури асосида факультетнинг 2-босқич талаба-қизлари ўртасида  давра суҳбатлари мунтазам равишда йўлга қўйилган. Шаҳардаги 3-ТСҚ,ИИБ, ФҲДЁ бўлими, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар талаба-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ижтимоий, сиёсий, ахлоқий онгини ошириш, улар ўртасида турли жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этаётир.
"Балоғат  ёшига  етмасдан  турмуш  қуриш  ва унинг  салбий оқибатлари”, "Эрта туғруқнинг салбий оқибатлари” ва "Қариндош – уруғлар ўртасиданикоҳ қуриш оқибатлари”  мавзуларидаги тадбирлар турмуш қуриш остонасида турган талаба –қизларнинг бугунги кундаги ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлақонли жавоб олишларида асқотмоқда. 
  Ўқув юртида хотин-қизлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган муваффақиятлар юртимизда аёлларга, опа-сингилларимизга бўлган эътиборнинг ёрқин далилидир. Ўйлаймизки, бундай ғамхўрлик ва ютуқлар факультетда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг ёш авлодга  таълим-тарбия беришдек шарафли ҳамда масъулиятли ишларида куч-ғайрат, шижоат бағишлаши муқаррар.

Нигора ЮЛДАШЕВА,
 АРМ етакчи мутахассиси.
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера