Ёшлар бандлиги таъминланмоқда.

июнь 07, 2014   - 0 +
Ёшлар бандлиги таъминланмоқда.
    Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида етук ва салоҳиятли кадрлар тайёрлаш, ёшларни эгаллаган касби бўйича иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Навоий вилоятида ҳам бу борада муайян ишлар амалга оширилди. 2014 йил 7 июнь куни Информатика ва электроника  саноати касб-ҳунар колледжида талабаларни бандлигини таминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Унда Навоий вилоятида фаолият юритаётган турли корхона ва муассасалар, жумладан : "Навоийазот” ОАЖ, "Қизилқумцемент” ОАЖ, "Навоий телеком филиали”, "Навоий почта” , "Алоқа банк” ва  бошқа идоралар бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Талабалар барча ташкилот ходимлари билан сухбат жараёнида ташкилотлар ҳақида керакли маълумотларга эга бўлишди ва бўш иш ўринлари билан яқиндан танишишди.
    Бундан ташқари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни истаган талабалар  учун  вилоятимиз банклари ходимлари  имтиёзли кредитларни тақдим қилишди  ва кредитдан фойдаланиш йўл-йўриқларини кўрсатишди.
    Юртбошимиз рахнамолигида ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўз қизиқиши ва иқтидори бўйича касб-ҳунар эгаллаши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муайян касб эгаларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда касаначиликни ривожлантириш ҳисобига янги иш ўринларини ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар бунинг тасдиғидир.
@

 

По рекомендовать статью в соц.сетях
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.
 

Форма добавления комментарий

Ваши данные не будут опубликованы публично и не будут переданы третьим лицам или использованы в коммерческих целях. Обязательные поля выделены * символом.

Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера