Навоий шаҳридаги 13-мактаб капитал таъмирланмоқда
    Навоий шаҳридаги 13-сонли умумтаълим мактабида Инвестицион манзилли дастур доирасида давлат бюджети томонидан ажратилган 1.2 миллиард сўмлик маблағ ҳисобига "Қизилқум пардоз” масъулияти чекланган жамияти томонидан таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу билим даргоҳи қурилиб фойдаланишга топширилган буён таъмирланмаганлиги сабабли қурувчилар олдида жуда катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириш талаб этилади.
   Мактаб директори Ажаргуль Усмонованинг шарҳлашича, таъмирлаш ишлари мактаб биносининг тўртинчи қаватида бошланган, мактаб атрофи ўймакор метал тўсиқлар билан ўраб олинади, иситиш тизими қувурлар ва электр тизими тўлиқ янгиланади. Бундан ташқари, мактаб биноси томлари, ертўласи ҳам таъмирланади, ўрнига замонавийлари ўрнатилади. Синф хоналарининг дераза ва эшиклари янгисига алмаштирилиб, хоналарнинг поллари линолеум билан қопланади.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий