Туғилган кунингиз билан!

Туғилган кунингиз билан!    Биласизми? Бугун шаҳримиздаги энг таниқли тадбиркор Жамолов Шавқиддин Шамсиевич 51 ёшни қаршилади. Бу инсон мустакилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимизда тадбиркорлик ва ишбилармонликни ривожлантиришга ўзининг муносиб улушини қўшиб келмоқда. Шаҳримизнинг, балки вилоятимизнинг, ҳаттоки республикамиз пойтахтида ҳам "Шамс-Навоий” бренди остида озиқ-овкат, дори-дармон ишлаб чиқарадиган, аҳолига маиший хизмат кўрсатадиган шахобчалар, қурилиш жиҳозлари ишлаб чиқариш каби хизмат кўрсатиш нуқталари аҳолига замон талаблари даражасида хизмат кўрсатишмоқда.

   Дастлаб 6 киши билан иш бошлаган, бу фирмада бугунги кунда минглаб йигит ва қизлар, мутахассислар меҳнат қилишмоқда.
   Барча мухлисларимиз номидан ҳамшаҳаримизни туғилган куни билан муборакбод этамиз! Шаҳримизда ана шундай тадбиркор инсонлар сафи янада кўпайсин!

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии