Навоийлик ёшлар учун янги иш ўринлари
    2015 йилда Навоий шаҳрида янги иш ўринлари ташкил этиш дастури асосида 7585 та иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
   Шундан саноат ишлаб чиқаришида 2434 та, хизмат кўрсатиш йўналишида 336 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 30 та, ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига 202 та, тижорат банкларининг кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил этиш учун ажратиладиган кредитлари ёрдамида 2915 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш йўли билан 1062 та ҳамда уй меҳнатини ташкил қилиш туфайли 606 та янги иш ўринлари яратилади. Уларнинг асосий қисми хотин-қизлар ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари яъни ёшлар учун мўлжалланмоқда.
   Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий мақсади - аҳоли даромадларини ошириш, турмуш даражасини яхшилаш, ҳудуднинг меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш сингари вазифаларга қаратилган.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий