Навоийда сариқ рангли таксилар сони кўпайди

Навоий шаҳридаги «Навоий йўловчи транс» масъулияти чекланган жамияти «Ипак йўли» банкининг маҳаллий филиалидан олинган кредит маблағларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 12 та Nexia, 2 та Damas ҳамда биттадан Lacetti ва Cobalt автомашиналарини харид қилди. Янги автомобиллар жихозланиб, такси хизматида фойдаланилиб, 15 кишини иш билан таъминлашига эришилди.
Маълумот учун, бугунги кунда вилоятда йўналишсиз такси хизмати кўрсатувчи 64 та корхона мавжуд. Лицензияланган енгил такси машиналари сони эса 2060 тани ташкил қилади.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии