Табиатни асрайлик!

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган "Соғлом турмуш тарзини шакиллантириш ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш – мустаҳкам соғлик кафолати” грант лойиҳалари танлови ғолиби"Табиат ва ҳаёт” газетаси таҳририяти томонидан Навбаҳор туманидаги 17-умумтаълим мактабида ҳудуднинг Хашман ва Вомитан маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари, ўқитувчилар иштирокида дилдан суҳбат ўтказилди.
   Тадбирни ўтказишдан мақсад вилоятнинг Навбаҳор туманидаги олис Арабсарой қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги маҳаллаларда аҳолининг саломатлиги ва тиббий маданиятини оширишга қаратилгандир.
   Семинарда вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори, олий тоифали шифокор Мажид Нажимов "Соғлом турмуш тарзини шакиллантириш” мавзусида, газета бош муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси Маруса Ҳосилова атроф муҳит мусаффолиги, табиат билан бирга яшаш ва уни асраш юзасидан маъруза қилдилар.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии