Кишда хам ёздагидек...
Кишда хам ёздагидек...     Мутахассисларнинг изоҳлашича, эртаги сабзавотларни тўқсонбости муддатида экиб, етиштириш катта аҳамиятга эга. Бундай усулда экилган сабзавотлар уруғи эрта кўкламда жуда барвақт униб чиқади, тез ривожланади. Уруғ экилган эгатлар усти чириган маҳаллий ўғит ёки қипиқ билан мульчаланса ёки плёнка билан қопланса, ниҳоллар тез ўсади. Натижада ушбу экинларнинг ҳосили эрта баҳорда экилганига қараганда 30-40 кун олдин тайёр бўлади. Ҳосилдорлиги 15-20 фоизга ортади. Сабзавотлар уруғини тўқсонбости усулида республикамизнинг марказий минтақасида жойлашган вилоятларда декабрнинг биринчи ўн кунлиги охирларигача, жанубий ҳудудларда эса 20 декабргача экиш тавсия этилади. Бунда юқори сифатли, биринчи синф уруғларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
   Томорқа имкониятларидан қаерда қандай фойдаланилаяпти? 1 сотих ердан қанча даромад олиш мумкин? Ҳа, албатта бу усул Навоийда яхши натижа бермоқда..
   Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг Навоий вилояти бўлими экин ерларидан узоқ муддат фойдаланишни таъминлаш мақсадида сабзавот ва полизларни тўқсонбости усулида экиш амалиётини муваффақиятли қўллаб келмоқда. Натижада вилоятимиздаги миришкор деҳқонларимиз ҳар қарич ердан ҳам унумли фойдаланиб, уч-тўрт мартагача, ҳатто қиш фаслида ҳам ҳосил олишга эришмоқдалар.
   Кеч кузда экилган сабзавотларни совуқдан асраш мақсадида уларнинг усти маҳаллий ўғит билан қопланади. Натижада экинлар кўкламда барвақт униб чиқади ва одатдагидан 25-30 кун олдин етилади.
   Вилоятда 10 декабргача қарийб 650 гектар майдонга пиёз, сабзи, лавлаги ва кўкат-резавор уруғлари тўқсонбости усулида экиб чиқилган эди.
   Хуллас томорқа – хазина. У барчамизда бор. Ерни бекор қолдириш, умрига завол бўлиш ҳам увол. Қолаверса томорқачиларга жуда катта эътибор қаратилаяпти, имконият яратилаяпти. Ундан фойдаланиш эса ҳар кимнинг меҳнатига, интилишига ва омилкорлигига боғлиқ. ТОМОРҚАНИ БЎШ ҚОЛДИРМАЙЛИК!

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий