2015 йилда Навоийда 6 мингта янги иш ўринлари очилади
   Навоий вилоятида яқинда бўлиб ўтган вилоят фаоллари йиғилишида 2014 йил якунлари кўриб чиқилди. Таҳлил ва натижаларга кўра 2014 йилда иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш учун 1,5 триллион сўмдан ортиқ сармоя киритилган бўлиб, шундан 176,7 миллиарди хорижий сармоялар улушига тўғри келган.
    Вилоят бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот 4 фоиз, жумладан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,8 фоиз, истеъмол моллари тайёрлаш 5,1 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш 7 фоиз, чакана савдо айланмаси 15,3 фоиз, аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 14,9 фоиз, пудратчилик ишлари 8,4 фоизга ўсган.
    Жорий йилда вилоятда 27,1 миллиард сўмлик, замонавий технологиялар билан таъминланган иккита йирик лойиҳа ва саноат салоҳиятини юксалтириш учун эса 231 та кичик лойиҳалар ҳаётга тадбиқ қилиниши эвазига 6 мингдан ортиқ янги иш ўрни ҳам очилиши кўзда тутилмоқда.
    Бугунги кунда иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг қарийб 41 фози хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритишмоқда. 2014 йилда бу соҳанинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 37,8 фоизни ташкил этган, вилоят бўйича 762 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилиши натижасида, уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотида улуши сўнги 5 йил ичида 29,1 фозидан 36,9 фоизга етганлиги ҳақида фаоллар йиғилишида вилоят ҳокими Э.Турдимов ахборот берди.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий