Нуроталик ёш тадбиркорларга сертификатлар

   Нурота туманида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича Республика Марказий банки томонидан амалий мулоқот ўтказилди. Тадбир давомида тумандаги тадбиркорлар, кичик бизнес ва тадбиркорликни амалга оширмоқчи бўлган ёшлар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
   Нуротада азалдан урф бўлган каштачилик билан шуғулланаётган ёш тадбиркор  Гулжаҳон Исломова билан  бўлган мулоқотда у ўтган аср ва ҳозирги замон каштачилигини уйғунлаштирган ҳолда маҳсулотлар яъни кашталар тикиб, миллий каштачиликни ривожлантиришга ҳисса қўшаётгани, тез орада банкдан кредит олиб ипак гиламлар ишлаб чиқаришни мўлжаллаётгани ҳақида гапирди.
   Тадбир сўнггида тижорат банклари томонидан Гулжаҳонга ўхшаган ўнлаб ёш тадбиркорларга ўз бизнесларини амалга оширишлари учун имтиёзли сертификатларни топширилди.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий