Буюртмалар сони ортмоқда
Сизга маълумки, республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга кенг йўл очиб берилган.Айниқса қишлоқ жойларида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Навоий вилоятининг Навбаҳор туманидаги Шўртепа  қишлоғида тадбиркорликни йўлга қўйиб, янги иш ўринлари яратган тадбиркор аёл Гулшан Олтинова раҳбарлик қилаётган "Афросиёб гулшани” хусусий тикувчилик корхонасида 30 турдаги  катталар ва болалар кийимлари, коржомалар ҳамда замонавий пардалар тикилмоқда.Буюртмалар сони йилдан-йилга кўпаймоқда, цехимизда ишловчиларнинг асосий қисмини коллежларни битирган қизлар ташкил этади. Корхонамиз 2013 йилда банкнинг имтиёзли кредити эвазига 32 млн.сўмлик замонавий дастгоҳлар олиб иш бошлаган бўлсак, бугунги кунда яна 50 млн.сўмлик кредит олиш арафасидамиз, бу борадаги фаолияти учун 2014 йилда мен "Энг яхши аёл тадбиркор” республика танлови ғолиби ҳам бўлдим-дейди Г.Олтинова.
Ишловчилар учун қулай иш шароитлари яратиш мақсадида қилинган фойда ва даромадлар эвазига цехни қайта таъмирлаш, уни кенгайтириш, янги тикув машиналари олиб келиш ишлари олиб борилмоқда.Бунинг натижасида тез кунда яна 6 нафар қишлоқ ёшлари янги иш ўринларига эга бўладилар.


Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий