Кексаларимизга яна бир ғамхўрлик
 "2015 йил- Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан жорий йилнинг 18 февраль куни Давлат дастури қабул қилинган эди. Ана шу ҳужжатга асосан ёши 75 га етган кексаларимизнинг пенсия ва бошқа тўловлар нотўғри белгиланиши оқибатида йиғилиб қолган қарзларидан воз кечилади. Қайд этилишича 2015 йилда бекор қилиниши лозим бўлган қарздорлик миқдори 21.3 млрд.сўмни ташкил этади.
Мазкур ҳужжатга асосан шу ойнинг охиригача " пенсионерлар ижтимоий муҳофазаси ва моддий рағбатини кучайтириш, уларга нисбатан инсонпарварлик кўрсатишга” қаратилган Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши кўзда тутилмоқда.
 Бундан ташқари, "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури асосида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 50-моддасига (Озодликдан маҳрум қилиш) ўзгартириш киритилиб, 60 ёшдан ошган аёллар ва эркаклар учун энг кўп  озодликдан маҳрум қилиш муддати қисқартирилиши кўзда тутилмоқда.
 "Ўзтелеком” АК ва Ўзбекистон мобил алоқа операторларига мазкур Давлат дастури доирасида 1941-1945 йилги уруш қатнашчиларига ҳар ойда маҳаллий ва халқаро кириш қўнғироқлари учун абонент тўловисиз  60 дақиқалик бепул лимит ажратилиши бўйича мазкур тариф режасини ишлаб чиқиш ва ҳаётга тадбиқ этиш топширилди.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий