Зулфияхоним қалбларимизда мангу яшайди

Бугун баҳорнинг илк куни. Интиқиб кутилган баҳорнинг биринчи кунида минглаб истеъдодли ёшларнинг устози, ҳассос шоира, ўзбекистон адабиётига муносиб ҳисса қўшган.  Нафақат шеърлари билан балки ибратли ҳаёти билан ўзбек аёллари учун вафо ва садоқат тимсолига айланган Зулфияхоним таваллудига 100 йил тўлди. Уни жуда кўп давлатларда жуда яхши билишади.Ўзбек қизи, шоираси сифатида бир қанча мукофотларга сазовор бўлган. Уни халқ бахтли аёл деган бўлса-да, лекин ёшлигида яқинларидан айрилган, 29 ёшида турмуш ўртоғидан жудо бўлган. "Умридан ярим, севгидан етим бўлиб қолган” шоира кучли ирода ва бардоши билан йўқотишларни мардонавор енгиб, 2 нафар фарзандини вояга етказган. Бутун ҳаётини сўз сеҳрга бағишлаган.
1999 йилда Президентимиз Фармони билан "Зулфия” мукофоти таъсис этилди.Бугунги кунда юзлаб қизларимиз ана шу юксак мукофот соҳибларига айланишган.
Шоира ижодига ва ҳаётига ҳурмат ва юксак эҳтиром кўрсатиш мақсадида Навоий шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида ва Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги компютьер ва ахборот технологиялари академик лицейида ҳам  тадбирлар ўтказилди. Тадбирларда "Зулфияхоним издошлари”  клуби томонидан саҳналаштирилган кўринишлар намойиш этилиб, истеъдодли ва иқтидорли қизлар дутор, унинг шеърлари ёддан ўқиб берилди.
Ўзининг самимий  мисраларида табиийлик, мусиқийлик барқ уриб турган шеърлари билан мафтун этган  шоирага қизларимиз издош бўлишни орзу қилишади. Зулфияхоним ўзбек аёлини ҳеч кимдан кам эмаслигини, шу дориламон кунларни интиқиб кутганлигини ўз шеърларида ифодалаган. Зулфияхоним шеърларидан ким нимани изласа шуни топади. Бугун шоира орзуларини унинг издошлари  давом эттиришмоқда.
 

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий