Навоийлик сайловчилар билан учрашув
Жорий йилнинг 29 март куни мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлови бўлиб ўтади. Сайлов бўлиб ўтадиган округларда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича жадал тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.Шу кунларда сиёсий партиялар томонидан илгари сурилган номзодларнинг жойларда учрашувлари ташкил этилмоқда.
Республикадаги саноатлашган марказлардан бири ҳисобланган Навоийда  тадбиркорлар ва ишбилармонлар либерал демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримовнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 5-Навоий округ сайлов комиссияси раиси Ў.Мавлонов очди.
И.Каримов тадбир қатнашчиларини  ўзининг сайлов олди дастури билан таништирди ва иқтисодиётни янада юксалтиришга қаратилган устувор йўналишларга  тўхталиб ўтди. Улар қаторида иқтисодий ва стратегик  жиҳатдан  асосланган тармоқларда давлатнинг иштирокини қайта кўриб чиқиш, аниқ мақсадга қаратилган рақобат муҳитини яратиш вазифаси ҳам таҳлил қилиб берилди, шунингдек аграр соҳа ривожи, ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган комплекс чора тадбирларни изчил давом эттиришга эътибор қаратилди.Қайд этилганидек,  инвестицион жараёнида пухта ишлаб чиқилган маҳаллий дастурлар асосида фаол иш олиб бориш янада улкан имкониятларга замин яратади.
Тадбирда бир қатор истиқболли лойиҳалар ҳақида  ҳам сўз юритилди, улар ўз навбатида аҳолининг  ҳаёт даражасини ва сифатини юксалтириш, бандлик билан таъмиланишига хизмат қилади.
Учрашувда "Навоийазот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиснинг ўринбосари Т.Саидов ва бошқалар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёни кўппартиявийлик асосида, очиқлик ва ошкоралик тамойилларига амал қилган ҳолда ўтаётганини таъкидлаб, сайловчиларни 29 март куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирдилар. 

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий