Qizilqum (Navoiy) - Buxoro 2-1

8 март куни Қизилтепа тумани марказидаги "Дўстлик" стадионида "Қизилқум" ва "Бухоро" жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар. Бу ўйин ҳар икки жамоа вакиллари учун Ўзбекистон XXIV миллий чемпионати олдидан охирги назорат учрашуви вазифасини ўтаб берди.

Шиддатли ва кескин баҳсларга бой кечган баҳсни олий тоифадаги ҳакам Рустам Бобомуродов (Навоий) бошқариб борган бўлса, лайнсменлар Обид Жумаев ҳамда Руслан Самандаровлар унга кўмаклашди.

Учрашувда ҳар икки жамоа бош мураббийлари ҳам энг сара таркибни майдонга туширганлиги диққатга моликдир. Ўйинни об-ҳаво бир мунча салқин бўлишига қарамасдан олти мингдан зиёд мухлис стадионнинг ўзидан туриб кузатишди.

Илк дақиқалардан бошлаб ташаббусни ўз қўлига олган навоийликлар майдонда ўз устунликларини намойиш этди. 25-дақиқада украиналик ҳужумчи Вячеслав Шевченко ҳисобни очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтгач, Баҳриддин Ваҳобов ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.

Танаффусдан сўнг, бухороликлар имкон бўлди дегунча ҳужумкорликка зўр беришди. Бу 57-дақиқада ўз самарасини берди. "Бухоро” ярим ҳимоячиси Евгений Кочнев ўртадаги фарқни қисқартиришга муваффақ бўлди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа аъзолари ҳужумкорликни оширган бўлишларига қарамай, ҳисоб бошқа ўзгармай қолди — 2:1.

Манба: www.fcqizilqum.uz


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии