Ўзбекистонлик сартарош ва стилистлар халқаро танловда ғолиб бўлди

Ўзбекистонлик сартарошлар ва стилистлар Санкт-Петербургда бўлиб ўтган «Нева соҳиллари» халқаро танловида 12 та йўналиш бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Ушбу фестивалда дунёнинг 30 мамлакати вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон шарафини 15 киши ҳимоя қилди. 19 ёшли самарқандлик Шуҳрат Ҳамдамов қатор номинацияларда, жумладан эркаклар замонавий соч турмаги йўналишида ғолибликни қўлга киритди. Бундан ташқари, қашқадарёлик Муҳаммад Шодмонов, самарқандлик Рустам Ашуров ва бошқа қатор иштирокчилар яхши натижалар қайд этди.
Манба: www.daryo.uz

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии