“Afrosiyob”да қўшимча қатновлар амалга оширилади

Кейинги вақтда "Ўзбекистон темир йўллари” Давлат акциядорлик темир йўл компанияси томонидан аҳолига қулайлик яратиш ҳамла уларнинг вақтини тежаш мақсадида тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда. Байрам ва байрам олди кунлари компания томонидан "Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналиши бўйича қўшимча Afrosiyob тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади.
"Ўзтемирйўлйўловчи” компанияси маълумотларига кўра юқори қулайликларга эга ушбу шинам Afrosiyob -760/759 поезди қатнови қўшимча рейсларни 14, 15, 21, 22, 28 и 29 март кунлари амалга оширади. Поезднинг Тошкентдан жўнаш вақти  соат 7.00 да бўлса, Самарқанддан соат 18.00 да ўз манзилига қараб йўл олади.


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии