Навоийда баскетбол бўйича чемпионат ўтди
Навоий шаҳридаги муҳташам "Суғдиёна” спорт саройи баскетбол бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 3-тур ўйинларига мезбонлик қилди. Мазкур чемпионатда юртимиз бўйича 15 та йигитлар жамоаси ўзаро куч синашдилар.
Чемпионатда иштирок этган вилоятимизнинг тўртта жамоаси яъни вилоят терма командаси, Навоий олимпия заҳиралари коллежи, 4-БЎСМ ва Зарафшон шаҳридаги 12-БЎСМ  жамоалари ўз иқтидор ва маҳоратларини намойиш этишди.
Тадбир натижасида Нукуснинг "Алпомиш” ҳамда Андижон, Наманган, Самарқанд вилоятлари баскетболчилари ҳамда Зарафшон шаҳридаги 12-БЎСМ  жамоалари мусобоқанинг кейинги босқичига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Чемпионатнинг 4-тури жорий йил май ойида Зарафшон шаҳрида бўлиб ўтади.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий